00:46 / 16.02.2019
7 677

Мунажжимлар башорати: 16 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 16 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз унумли кечиши кутилмоқда. Агар кузатувчанликни оширсангиз, иш жойингизда мартабангиз ҳам юқорилаши тайин. Тадбиркорларни ҳам бугун яна бир янги фойдали шартнома имзолаш амали кутади. Аммо бунинг учун аввал мўлжалланган иш учун катта пул тикишингиз талаб этилади. Оилали дўстларимиз учун ҳам кун қувончли кечади. Сиз сира қийналмасдан рўзғор ҳамда молиявий муаммоларни бартараф эта оласиз. Омадингизни берсин! Саломатликни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
16 феврал куни ўтган кунлардаги бажарган ишларингиз учун даромад олишингиз кутилмоқда. Тўғри, бу осон кечмаслиги мумкин. Аммо даромад қўлга тегиши аниқ. Молиявий муаммоларни бартараф этишда янги босқичга кўтариласиз. Бу яхшигина пул ишлаб топиш ва заҳирадаги пулларни иқтисод қилиш учун қулай имкониятлар яратади. Агар саломатлигингиз панд бера бошлаганини пайқасангиз, дарҳол врачга мурожаат этинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун эрталабдан ҳеч ким билан баҳслашманг. Баҳс катта жанжалга айланиб кетиши мумкин. Айниқса, бировларга келажак режаларингизни гуллай кўрманг. Кўз тегади. Янги ишларга қўл уришдан олдин куч тўплаб олишингиз зарур бўлади. Оилавий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Сиз эса шахсий ҳаётда қандайдир янгилик ясаш ҳаракатида елиб-югуришингиз мумкин. Бугун олис сафарга чиқиш муваффақият келтиради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
16 феврал куни ҳар тарафдан мушкулотлар юз кўрсата бошлашига гувоҳ бўласиз. Лекин ўзингизга маҳкам бўлиб, ирода кучингизни астойдил ишга солсангиз, уларни енгиб ўта оласиз. Бировга ваъда берсангиз, албатта унинг ижросини таъминлашингиз тавсия қилинади. Пул олишда жиддий муаммоларга дуч келишингиз мумкин. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишда сергак туринг. Кечқурун ҳаётингизда унутилмас лаҳзалар юзага келади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Анчадан бери дўстона муносабатлар юритиб келган инсон бугун ҳам сизни ташлаб қўймоқчи эмас. Қайсидир муаммони ҳал этишда ёрдамга келади. Ишхонангизда ҳам обрўйингиз ошиши кутилмоқда. Лекин бу ҳақда ҳеч кимга мақтана кўрманг. Акс ҳолда юқори лавозимли шахслар истакларингизни назорати остига олишни хоҳлаб қолиши мумкин. Оиласизлар кечқурун романтик учрашувга чиқишади. Бўлғуси жуфтингиз сиз учун кутилмаган совға ҳозирлаб қўйган бўлиб чиқади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
16 февралда ҳаётингизни ижобий тарафга ўзгартириб юбориши мумкин бўлган вазиятларга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Ҳар бир бажариладиган ишга меҳр билан ёндашинг. Муҳим ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, ҳуқуқшунос иштирокидагина бу ишни амалга оширинг. Кимлардир бугун сизни катта пулга чув тушириш пайида бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан эҳтиётингизни қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кўнгилсизликларни четлаб ўтиш ниятида бўлсангиз, йўл-йўлакай учрайдиган майда-чуйда ноқулайликларга ҳам эътибор беринг. Ишхонангиздаги юмушларни бажариб, юқори натижага эга бўлишни хоҳласангиз, астойдил, тер тўкиб ишлашингизга тўғри келади. Муҳаббатда оила қурмаганлар қайсарликдан воз кечишлари керак. Бу феълингиз бўлғуси жуфтингизнинг жонига тегиши мумкин. Мулойим муносабат юритишга ҳаракат қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
16 феврал куни ишга ижодий муносабатда бўлишингиз, бунинг учун ҳар қандай усуллардан эринмай фойдаланишингиз тавсия этилади. Профессионализмнинг энг юқори чўққиларига кўтарилишни истаганлар, бир дақиқага ҳам бўшашмасликлари лозим. Молиявий масалада омадингиз чопишига тўлиқ кафолат йўқ. Лекин пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Кечқурун ҳар қандай ҳажмдаги харидлардан воз кечинг. Бу харидлар сизни инқирозга юз туттириши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ўзингизга яхши таниш бўлмаган юмушларга қўл уришдан сақланинг. Бундай ишлар сизга фойда келтирмайди. Ортиқча вақт ўтказганингиз қолади холос. Қайсар ва камгап одамлар билан бугун тил топишишингиз жуда осон кечади. Атрофингизда шундай одамлар бўлса, улар билан тил топишишингиз молиявий манфаат келтиради, унутманг. Кечки пайт фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз кутилади. Сафар шахсий ҳаётингизни янада яхшилаш имконини беради.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
16 феврал куни эҳтиросларни жиловга олинг. Акс ҳолда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга путур етади. Бугун эҳтиросларга суяниб иш кўрадиган кун эмас. Кимлардир хориж сафарига жўнаб, бир олам таассуротларга эга бўлади. Аммо сафар давомида шахсий буюмларингиз, пулларингиз ва ҳужжатларга эҳтиёт бўлинг. Кечқурун сафарга чиқмайдиганлар тоза ҳаво сайрига чиқса ҳам зиён кўришмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Молиявий масаланинг плюс ва минус тарафларини яхшироқ ўрганиб чиқинг. Бу муаммоларни ижобий ҳал этишда бир уринишдаёқ ёрдам беради. Ишхонангиздаги обрўйингизни сақлаб қолиш учун катта куч сарфлашингизга тўғри келади. Агар пул, омад масаласида фақат зиён етказаётган бўлса, эмоциянгизни жиддий назоратда ушланг. Қариндошларга нисбатан илиқ муносабатларни сақлаб қолинг. Тўғри овқатланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
16 февралда ижодкорлар биринчи навбатда муваффақиятларнинг энг юқори чўққиларини забт этишади. Бошқалар ҳам муваффақиятдан мосуво қолишмайди. Сизни юқори лавозимга тайинлашлари мумкин. Шахсий ҳаётингизда ҳам омадли лаҳзалар етарлича бўлади. Жисмоний зўриқишларга эрк берманг. Бунинг оқибатида саломатлигингизга путур етиши мумкин.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 16 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?