Яқинда чоп этилган бир тадқиқот иши хавотирли статистикани кўрсатди: таомга жуда кўп миқдордаги ультраишлов берилган маҳсулотларни қўшиб истеъмол қилиш ҳаётингизни қисқартириши мумкин. Бу ҳақда «Дарё» нашри маълум қилади.
Кам миқдорда ишлов бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ўзларининг озиқавий хусусиятларининг катта қисмини сақлаб қолади.
Масалан, мева, сабзавот, салат ва қовурилган ёнғоқлар. Улар билан бирга музлатилган сабзавотлар ва мевалар ҳам ўзининг фойдали хусусиятларини сақлаб қолади. Улар соғлиққа фойдали ва танани зарур озиқа моддалари билан тўлдиради.
Минимал ишлов берилган бошқа озиқ-овқатлар сирасига соуслар ва зираворлар, шунингдек кальций ва Д витамини билан бойитилган ёрмалар, крекерлар, ёнғоқ ёғлари, ёгурт ва сут киради.
Қайта ишлов берилган «яримтайёр» сифатида машҳур озиқ-овқатлар энг кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Улар туз, шакар, ёғлар, шунингдек таъм берувчилар, бўёқлар ва бошқа қўшимчаларнинг бирикмасидир.
Ультра қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари, одатда, беш ёки ундан кўп моддаларни ўз ичига оладиган ва бошқа қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларида топилмайдиган, масалан, гидрогенизациялашган ёғлар, бўёқлар ёки таъмни кучайтирувчи моддаларни ўз ичига оладиган бирикмадир.
Қуйида бир нечта ультра ишлов берилган озиқ-овқатлар рўйхати келтирилган:
- Газланган ичимликлар;
- Ширин ва шўр газаклар;
- Музқаймоқ;
- Конфетлар (қандолат маҳсулотлари);
- Маргаринлар;
- Печенье ва тортлар;
- Донли батончиклар;
- Шарбатлар;
- Гўшт ва товуқ гўшти экстракти;
- Саломатлик ва озиш учун маҳсулотлар;
- Тайёр тортлар, паста ва писса;
- Колбаса;
- Бургерлар;
- Хот-доглар;
- Қадоқланган шўрвалар.
Ушбу маҳсулотларнинг рецепт ва таркибий қисмлари уларни жуда қулай (ейишга тайёр), жуда ёқимли (жуда мазали), юқори даромадли (арзон таркибли) маҳсулотлар қилиб қўяди.
Агар сизда ушбу рўйхатдаги маҳсулотлардан бўлса, уларни узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш учун меъёрда истеъмол қилишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”