ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз жуда ёқимли ва қувончли кечади. Сиз нафақат юракдан ишлаб ҳузур қиласиз, балки йўл-йўлакай учрайдиган қизиқарли лаҳзалардан азбаройи илҳомланганингиздан бажараётган ишингизда янгиликлар пайдо қилар даражага етасиз. Фақат бугун пул масаласида таваккалчиликка йўл қўйманг. Пул, ҳисоб-китоблар бугун аниқлик, эҳтиёткорликни талаб қилади. Оилалилар кечки пайт жуфти билан арзимас баҳона туфайли жанжаллашиб қолишлари мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
17 февралда неки ишга қўл урманг, гўёки инқилоб ясайсиз. Муаммоларни ижобий ҳал этишнинг энг қулай имкониятларини топасиз. Аммо дам олиш ва тўйиб овқатланишдан ўзингизни тия кўрманг. Бу саломатлигингиз учун фақат зиён етказади. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири сизга қўшимча даромад олса бўладиган иш таклиф этиши мумкин. Албатта рози бўлинг. Кечқурун оила даврасидагина вақт ўтказинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугунги кунни кўтаринки, аниқроғи, байрамона кайфиятда ўтказишингиз тавсия этилади. Майли, бунинг учун жиддий сабаб бўлмасин, барибир ўзингизни ўзингиз шундай кайфиятга жалб этинг. Муаммоларни ижобий ҳал этиш учун сиздан ўта фаоллик талаб этилади. Шахсий ҳаётингизда бугун муаммолар кўзга ташланмайди. Кунингиз сокин ва аҳилликда кечади. Саломатликни назоратга олишни унутманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
17 феврал куни қандайдир ёқимсиз хабарни етказишлари ишга бўлган шиддатингизни ҳам, иштаҳангизни ҳам бўғиши мумкин. Бу профессионал касбингиз билан боғлиқ хабар бўлиб чиқиши эҳтимолга яқинроқ. Муҳаббатда оиласизлар ҳар бир муаммони мустақил тарзда ва тез фурсатда бартараф этишга улгуришлари керак бўлади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Айримларнинг хонадонига азиз меҳмонлар ташриф буюриши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрталабданоқ бир-биридан қизиқарли, ёқимли хабарлар эшитишингиз кутилади. Айнан улар сизга қўшимча позитив ҳадя этади. Иш бажаришда, қувноқликда сизга етадигани бўлмайди. Дам олиш куни эканидан фойдаланиб, янги лойиҳаларни ўйлаб топишга ҳаракат қилсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Иш куни бошланиши билан лойиҳани раҳбарлар муҳокамасига қўярдингиз. Молиявий масалада муаммо бўлмайди. Аммо харидлардан воз кечинг, улар сизни инқирозга юз туттиради.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
17 февралда кўп вақтингизни тоза ҳавода кечиришга ҳаракат қилинг. Нима иш билан банд бўлманг, тоза ҳаво сайри узоқроқ давом этишини таъминланг. Ёқимли харидлар, қўшни шаҳарга сафар ва дўстлар билан учрашувлар мароқли ўтади. Кун давомида ўзингизга ёқиб тушмаган ишларга қўл урманг. Бу беҳудага вақтингизни олади холос. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини жиддий назоратда ушлашлари тавсия қилинади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Майдакашлардан, маънан қашшоқлардан қочинг. Қозонга яқин юрсангиз қораси юққанидек, уларнинг ҳам балоси сизга ёпишиб юрмасин. Моддий аҳволингиз меъёрда бўлиши учун тежамкорликка алоҳида эътибор қаратишингиз керак. Шахсий бизнесига эгалар, тадбиркорлар, янги технология яратувчилари учун бугун консерватизм зарур бўлади. Муҳим ҳужжатларга ниҳоятда ҳушёрлик билан муносабатда бўлинг. Шунда ўтмишдаги хатоликларга қайтишдан сақланасиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
17 феврал куни турли давраларга тушишингиз эҳтимоли бор. Лекин бу сизга муаммо ўрнига эзгу мақсадларга эришиш йўлида қулай имкониятлар эшикларини очиб беради. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг куни туғади. Сиз ажойиб бир инсон билан танишасиз. Уни бир қарашда севиб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз кечки пайт сафарга отланишлари мумкин. Бироқ бу сафардан мўмай даромад кутмасангиз ҳам бўлади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Афсуски, бугун эрталабдан нима ишга қўл урманг, жиддий тўсиқлар йўлингизга кўндаланг бўла бошлайди. Бу ҳолатлардан фақат жилмайиш, руҳий тетикликнинг этагидан тутиш орқали чиқиб кета оласиз. Ўзингизни ўзингиз хурсанд қилиш йўлларини қидиринг. Ҳозирги вазиятингизда ўзингизни фақат ўзингизгина хурсанд эта оласиз. Куннинг иккинчи ярмида сизни нуфузли бир даврага таклиф этишлари мумкин. Давра сизга қўшимча хуш кайфият бағишлайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
17 февралда юракка ҳаддан ташқари босим ўтказишдан сақланинг. Спорт билан шуғулланишдан бугунча воз кеча туришингиз талаб этилади. Имкон топсангиз, яқинларингиз билан табиат қўйнига дам олиш учун жўнаб кетинг. Иммунитетингиз тушган, витаминлар комплексини қабул қилишингизга тўғри келади. Айримлар кечқурун сафарга отланади. Оила қурмаган бўлсангиз, сафар давомида бир инсон билан танишиб қолишингиз кутилади.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз мушкулотларга бой бўлиши билан бирга хавфли кечиши ҳам мумкин. Иш бажаришда кучни иқтисод қилиш пайида бўлинг. Акс ҳолда саломатлигингизга путур етказиб қўйишингиз мумкин. Баъзилар эса жароҳат олишдан, юқумли хасталикларни юқтиришдан ҳушёр бўлишлари керак. Кечқурун сизни қизиқарли учрашувлар ва кутилмаган совғалар кутиб қолади. Яхши дам олинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
17 феврал куни билиб-билмай хатоликларга йўл қўйишдан сақланинг. Бу юрадиган йўлингиз, ишингиз ва суҳбатлар чоғида юзага келиши мумкин. Муҳаббатда иллюзиядан қочинг. Шахсий ҳаётингиз ҳадеганда изга тушиб кетмаётган бўлса, мақсадга эришишнинг қулай ва енгил йўлларини қидиринг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни ҳаддан зиёд идеалга айлантириб қўйманг. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”