23:00 / 17.02.2019
8 102

Мунажжимлар башорати: 18 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 18 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун биринчи навбатда келгусида ким билан дўстликда қолиш, ким билан муносабатларни узиш ҳақида бир тўхтамга келишингиз лозим. Шунда бефойда иттифоқларга беҳуда вақт ва куч сарфламаган бўлардингиз. Муносабатлар гармонияга олиб бориши керак. Тадбиркорлар учун ҳамкорлар билан янги ва узоқ муддатли шартнома тузишда бугунги кун жуда қўл келади. Шартнома келажакда ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан сизга наф келтиради.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
18 февралда зиммангизга юкланадиган барча ишларни муваффақиятли амалга ошириш учун қўшимча кучга эга бўлишингиз зарур бўлади. Бунда эрталабки бадантарбия, контрастли душ ва қайноқ кофе ёрдам бера олади. Шунда кайфиятингиз кўтарилиб, худонинг ўзи сизга қўшимча куч, ғайрат, шижоат ва бардош ато этади. Аёлларга, қиз-жувонларга бугун косметологга бориб ёшартирувчи амалларга берилмаслик тавсия этилади. Саломатликни асранг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун фикрлаш қобилиятингиз худонинг қудрати билан ортиб, қатъий ва тўғри қарорлар чиқара бошлайсиз. Муҳаббатда оиласизлар майда кўнгилсизликлар, хафагарчиликларга дуч келишлари мумкин. Лекин бусиз оғир вазиятлардан чиқиб кетишингиз қийинчилик ҳам туғдирган бўларди. Яқинларингиз билан муносабатларда тафаккурга суянган ҳолда иш тутинг. Бу ички оламингизни ижобий тарафга ўзгартиради. Молиявий муаммоларингиз кечқурунгача етмай, сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши кутилмоқда.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
18 феврал куни професссионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ўзингизда бор билим, тажрибага суянинг. Шунда жиддий хатоликларга йўл қўймайсиз. Пулингиз кам бўлса, шикоят қилиб ўтиргандан, қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Кун давомида қўшимча билимлар олиш, хизмат сафари ва керакли одамлар билан учрашувларни бошдан кечирасиз. Спорт ва жисмоний меҳнат билан шуғулланишда жуда эҳтиёткор бўлинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Кунингиз осон кечмайди. Аммо шунга қарамай, қизиқарли ҳодисаларга бой ҳам бўлади. Йўлга чиқиш ниятингиз бўлса, бугун шахсий транспорт воситасидан воз кеча туринг. Транспорт воситаси бузилиши, жарималар ва бошқа кўнгилсиз вазиятлар кўндаланг бўлиш хавфи бор. Оила қурмаганлар бўлғуси жуфти билан илиқ муносабатларни сақлаб қолиш учун ўта жиддий синовлардан ўтишлари талаб этилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
18 февралда омадни ўз тарафингизга оғдириш учун шинаванда ва фаол бўлишингиз керак. Худо кўрсатмасин, дангасалик ва қўрқоқликка эрк берсангиз, омад ўша заҳоти сиздан юз буради. Иш унумли бўлиши ва эркин, гармония қуршовида яшашда халал бераётган вазиятлардан, керак бўлса, шахслардан воз кечинг. Имкон доирасида кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказинг. Кўпроқ пиёда ёки велосипедда сайр қилинг. Бу саломатлигингиз учун жуда фойдали кечади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бир қарашда умуман бажаришнинг иложи йўқ, арзимас туюлган ишларга ҳам оптимист назари билан боқинг. Зарурат туғилса, бор кучингизни ўша ишлар учун сарфлашдан ҳам тийилманг. Ишга ижодий ёндашишни шиор қилиб олинг. Шунда кўпроқ наф кўрасиз. Моддий аҳволингиз катта пул кетидан қувишни бас қилсангизгина яхшиланиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
18 феврал куни тақдир нени юборса, шунинг ўзига ҳам шукр қилинг. Барибир бундан ортиғига эга чиқа олмайсиз. Гармония томон интилинг. Бу азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланишида ёрдам беради. Шахсий ҳаётингизда яқинларингиз билан сен-менга бориб қолишингиз хавфи бор. Бироқ шу ерда ўйлаб кўришингиз керак. Агар яқинларингиз сизга тўғри маслаҳат бераётган бўлса, сиз ноҳақ бўлсангиз, албатта ён беринг. Саломатликни, асабларни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлиши билан бирга қуёш ҳам сиз томонга кўпроқ нур соча бошлайди. Одамлар ҳеч қандай сабабсиз ҳам жилмайишдан тийила олишмайди. Шахсий ҳаётингизда туб бурилиш юз бериши кутилади. Бу бурилиш салбий эмаслиги аниқ. Кўча-кўйда нотанишлар билан фавқулодда жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Иложи бўлса, кўчада ҳеч ким билан тиллашмаганингиз маъқул. Айримлар шамоллаш ва шу каби енгил хасталанишдан безовта бўлишлари мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
18 февралда гарчи жуда ёлғиз қолгингиз келаётган бўлса-да, соядан чиқишингизга тўғри келади. Фаоллашишингиз керак. Баъзи сизни кўра олмайдиганлар пул масаласида чув тушириш пайида бўлади. Ҳасадгўй назарига тушсангиз, шахсий ҳаётингизни издан чиқариш ниятида эканини пайқайсиз. Уларга қарши кескин, шу билан бирга унсиз кураш олиб боришингиз керак. Кечқурун баъзиларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглаши кутилмоқда. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кимларгадир ваъда берган жойингиз бўлса, бу ваъданинг устидан чиқишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда одамларнинг сизга бўлган ишончи сўна боради. Ишингизга ҳам бу нарса салбий таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас. Бугун иш бажаришда қанча ташаббускор бўлсангиз, шунча даромадингиз орта боради. Хусусий мулк билан боғлиқ муҳим ҳужжатларни расмийлаштиришда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Заҳирадаги пулларингизни имкон борича заҳирада ушлаб қолишга ҳаракат қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
18 феврал куни қўшимча иттифоқчилар, дўстлар топиш, улар билан ҳар тарафлама муносабатларни мустаҳкамлаш, рўзғордаги муаммоларни тез фурсатда бартараф этиш ва саломатлигингиз ҳақида қайғуришингиз шарт. Қарзларингиз бўлса ҳам бугундан қолдирмай эгаларига етказинг. Айримлар ўтмишда қолган жанжалли ишлар юзасидан кимлар биландир судлашиши мумкин. Кечқурун олис сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Ўзингизга ишончли бир инсонни ҳамроҳ қилиб олинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 18 февраль куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?