Шифокорлар эрталаб нонуштага цитрусларни тановул қилмасликни тавсия қилишмоқда, чунки улар ошқозоннинг кислоталик миқдорини оширади. Мутахассислар нордон-ширин меваларни кундузи, тушликдан 2 соат олдин ёки кейин истеъмол қилишни тавсия қилишади.
Помидорларни ҳам оч қоринга ейиш номақбул экан, чунки уларда танин кислотаси мавжуд бўлиб, у кислота миқдорига таъсир қилади ва ошқозон-ичак йўлида муаммолар келтириб чиқаради.
Шунингдек, барра яшил сабзавотларда эримайдиган тўқималар мавжуд бўлиб, улар оч қоринга ейилганда организмга салбий таъсир кўрсатади.
Йогурт бўш қоринга тушганда хлор-водород кислотасининг ҳосил бўлишига олиб келади. Бу кислота барча фойдали микроорганизмларни ўлдиради, кислоталикни оширади ва ошқозонда оғриқ пайдо қилади.
Шифокорлар, шунингдек, эрталаб оч қоринга қора чой ёки қаҳва қабул қилмасликни тавсия қилишган, чунки бу маҳсулотларда кофеин моддаси мавжуд бўлиб, у жиғилдон қайнаши ва ошқозон бузилишига олиб келади. Шу сабабли эрталаб бу ичимликлар ўрнига бир стакан совуқ сув ёки гиёҳли чойлар ичган мақбул ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?