Аёл эрта тонгдан турмуш ўртоғини нонушта учун уйғотди. Эр -хотин бирга нонушта қилди.
Нонушта қилиб бўлгач, эр киши ишга кетиш учун кийимларини кийиш тараддудида бўлди.
Калитларини олиш учун кутубхонага кирди ва кўзи тасодифан кутубхонадаги чанг-ғуборларга тушди.
Кутубхонадан ўзини хотиржам тутган ҳолатда чиқди ва аёлига: “Азизам, менга кутубхонадан калитларимни келтириб бера олмайсизми?”, деди. Аёл эрининг илтимосига лаббай, дея кутубхонага калитларни олиб чиқиш учун кирди.
У ерда чанг-ғуборлар устига “Азизам, мен сизни яхши кўраман!”, дея ёзиб қўйган ёзувни кўрди. Калитларни олгач, хонадан чиқиш учун ортига қайрилган эди, телевизор устидаги чанг-ғуборларга ҳам “Умримнинг мазмуни!”, дея ёзилган ёзувни кўрди.
Аёл ушбу ёзувларни ўқиб кутубхонадан чиқди. Калитларни эрига берар экан, турмуш ўртоғининг қилган танбеҳини тушунганини ва тез орада уй жиҳозларига эътибор қилишини билдириш мақсадида эрининг юзига гўзал табассум қилди.
Хулоса: Юқорида келтирилган ҳолатни аёл (ёки эркак) хатосини унга гўзал муомала қилиш билан танбеҳ берадиган оқил инсон қилади!
Аслида, эътибор берилса, бу ердаги айб-нуқсоннинг ортидан келадиган маҳзунликни хурсандчиликка ўзгартириш ва айб-нуқсонни гўзал услуб орқали тан олдириш бор!. Қолган хулоса ўзингиздан...
Элёрбек Эркинбек
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”