ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун қандай ниятда бўлишингиздан қатъи назар барибир кескин курашлар олиб боришингиз керак бўлади. Бусиз эзгу мақсадлар юз кўрсатмайди. Лекин хавотирга тушишингиз асоссиз. Чунки сизни қўллаб-қувватлашга тайёр яқинларингиз бор. Улардан ҳеч бир иш қочиб қутула олмайди. Тадбиркорларнинг яқиндагина хорижлик ҳамкорлар билан тузган келишуви нимадир сабаб бўлиб йўққа чиқиши мумкин. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг. Тоза ҳаво сайрини унутиб қўйманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 февралда сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф қиладиганларнинг саноғи бўлмаслиги мумкин. Демак, танлаш имкониятингиз бисёр. Кун мобайнида дам олиш учун ҳам вақт ажратишни унутманг. Оиласиз бўлсангиз, бугун романтик танишувлардан воз кечинг. Муваффақиятсизликка учрайсиз. Беҳуда вақт ўтказганингиз қолади. Ундан кўра, саломатликни мустаҳкамлаш амалини қойиллатинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Яқин дўстлар билан муносабатларда жиддий, эҳтиёткор бўлинг. Агар тингловчи ролини ижро этсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Уларнинг айримлари сизни қуюшқондан чиқариш, шунинг ёрдамида томошангизни кўриш истагида бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ҳозирги кунда дўстларга ҳам ишониб қолиш бекор экан-да, қуриб кетсин! Ишхонадаги ишларни адо этишда ижодий салоҳиятингизни ишга солинг. Шахсий бизнесига эгалар белни маҳкам бойлаб иш бошлайверсинлар, бугунги даромад кечагисидан кўпроқ бўлиши кутилмоқда.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
19 феврал куни кўпгина ташвишли лаҳзаларни бошдан кечиришингиз мумкин. Ҳамкасблар, дўстларга нисбатан муносабат юритишда эмоциянгизни жиловда ушланг. Яхши инсонларни эмоция таъсирида билиб-билмай ранжитиб қўйиш яхши эмас, тўғрими? Куннинг иккинчи ярмида кўпчилик квартира олди-сотдиси билан машғул бўлиши кутилади. Кечқурун ётишдан олдин фақат сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрта тонгданоқ кўплаб ахборотлар ола бошлайсиз. Уларнинг кўпчилиги қўшимча даромадли иш таклифларидан иборат бўлади. Бу таклифларни ўзингиз таниган, қадрлайдиган одам келтиради. Албатта рози бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида ташқи кўринишингизни яхшилаш, саломатликни мустаҳкамлаш билан банд бўлинг. Башарти нимадир безовта қилаётган бўлса, дарров врач қабулига чиқиб келинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 февралда моддий аҳволингиз бироз яхшиланади. Пуллар турли жой ва турли одамлардан келиб тушади. Аммо уларнинг барчасини заҳирангизга беркитинг. Дарров ишлатиб ташлашга уринманг. Айниқса, йирик харидлардан қочинг. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар ҳам тобида бўлади. Фақат севишингизни тез-тез эслатиб турсангиз, кифоя. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликни мустаҳкамлаш ҳақида унутиб қўймасинлар.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун кўпроқ оилавий, рўзғор юмушларини адо этишингиз тавсия этилади. Бошқаларнинг муаммоларига берилсангиз, шахсий ишларингиз бажарувсиз қолиб кетади. Оилангизда бартараф этилиши лозим бўлган муаммолар қалашиб ётибди. Кечқурун фарзандлар тарбияси билан шуғулланишга ҳам вақт ажратинг. Кейин эса биргаликда бирор қизиқарли фильмни томоша қилинг ёки тоза ҳавода биргаликда сайр қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
19 феврал куни сизни кўра олмайдиган бир кимса билан тўқнашишингизга тўғри келиши мумкин. Хотиржамликни қўлдан берманг. Ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Сизни беҳуда ранжитишларига йўл қўйманг. Бугун табиат қўйнига чиқиб дам олиш, спорт билан шуғулланиш, танани чиниқтирувчи муолажалар муваффақиятли кечади. Кечқурун тўғри овқатланинг. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун шошилишингиз, тезкор қарорлар қабул қилишингиз, кўнглингиздан кечган гапларни қолдирмай эгаларига етказишингиз тавсия этилмайди. Бу сизни ҳатто энг яқин кишиларингиздан ҳам айро этиб қўйиши ҳеч гап эмас. Тилга жуда эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингиз ҳам анча кундан бери сизни безовта қилмоқда. Тўғри овқатланишингиз ва спорт билан шуғулланишингиз керак. Шунда саломатлик ҳам аста-секин изга тушади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 февралда фойдали ишлар учун куч ва имкониятларни аямай сарфласангиз, кунингиз албатта унумли кечади. Масъулиятни унутмасдан, қатъиятли бўлсангиз, ҳар қандай оғир юмушни ҳам қойиллатиб бажара оласиз. Йога ва ижод билан шуғулланадиганларнинг руҳияти юксакларда бўлиши кутилади. Шу баҳонада янги, ҳали ҳеч ким билмайдиган истеъдодингизни намойиш этиш имконига эга бўласиз. Кечқурун айримлар ғалатомуз СМС хабар олиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда тафаккурга суянинг. Тепангизда қора булутлар йўқ. Улар ҳақида ўйлашдан нари бўлинг. Шунда ишда янгиликлар яратишга муяссар бўласиз. Сизга нисбатан тажрибаси кўпроқ ҳамкасблардан билмаганларингизни ўрганинг, албатта фойда кўрасиз. Куннинг иккинчи ярмида уй таъмири ва шу каби майда-чуйда ишлар билан банд бўлишингиз эҳтимоли бор.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
19 феврал куни эрталаб вужудингиз куч ва ғайратга лиқ тўла ҳолатда уйғонасиз ва дарҳол ишга тушиш пайида бўласиз. Сизга кўмакчиларнинг ҳам зарурати бўлмайди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларингиз совуқлашиши мумкин. Лекин бунда сизнинг айбингиз йўқ. Хотиржам бўлинг. Кечқурун кимдир молиявий масалада ажойиб таклиф билан мурожаат этиши кутилмоқда.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?