ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Худонинг куни-да. Бугун кун давомида сизни жаҳлдорлик, тушкунлик, нафрат ва майда кўнгилсизликлар таъқиб этиши мумкин. Қанча ҳаракат қилманг, барибир улардан қочиб қутула олмайсиз. Лекин улар сизга зиён етказмайди. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларингиз сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Бу муаммони яқин танишлардан бири ҳал этади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг. Айримлар кечқурун дўстлар билан кафеда учрашиб суҳбатлашиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
20 февралда оиласизлар ўз муҳаббати учун қаттиқ курашиши талаб этилади. Рақиблар жиддий. Шунинг учун белни маҳкам бойлаб курашга отланинг. Молиявий масалада харажатлар даромадлар билан элликка эллик бўлиши кутилади. Аниқроғи, ҳам йўқотасиз, ҳам топасиз. Кимдир кечқурун олис сафарга отланишни мақсад қилган бўлса, бу сафарни бошқа кунга қолдира туринг. Бугун қилинадиган сафар сизга муваффақиятсизлик келтириши ҳеч гап эмас.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун эҳтирослар, эмоция етагида қолиб кетмасликка ҳаракат қилинг. Шундоқ ҳам муаммоларни бартараф этиш учун керагидан кўп куч сарфлагансиз. Дам олинг, нафас ростланг. Ким янги ишга ўтган бўлса, хурсанд бўлаверсин. Сизни янги жамоада муваффақиятлар муштоқ кутмоқда. Кечки пайт баъзи дўстларимиз қисқа масофага сафар қилишлари мумкин. Бу сафар сизга моддий манфаат ҳам ҳадя этишини унутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
20 феврал куни ишхонангизда фикрингизнинг қанчалар тўғрилигини исботлашга уринасиз. Негалигини ҳатто ўзингиз ҳам билмайсиз. Ҳойнаҳой, кимдир сизни танқид остига олади-ю, унга жавоб сифатида шу ҳаракатларни содир этасиз. Аммо бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Ҳаммаси ўткинчи. Жуфтингизни бугун алдашга ҳаракат қилманг. Бунинг оқибати яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Кечқурун сизни унутилмас лаҳзалар кутиб қолади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун чин кўнгилдан дам олиш учун алоҳида вақт ажратишингиз тавсия қилинади. Аммо дам олиш экан деб дўкон айланиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва туни билан кўчада юришингиз шарт эмас. Ёлғиз қолинг ва шу тахлит дам олинг. Суйганингиз билан кино ёки театрга тушинг. Бугун ҳаммомга тушиш, саломатликни тиклашга мўлжалланган сув билан боғлиқ муолажалар хайрли кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
20 февралда пашшадан фил ясаш, ҳар бир вазиятдан шубҳаланиш яхшиликка олиб бормайди. Ўз вақтида ҳаёт йўналишингизни ўзгартиринг. Омад, муваффақият қаршингизда турибди. Кўзларни каттароқ очинг. Ҳаётга реал кўз билан боқинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда янги усулларни қидиринг. Харидлар, қарзлар ва инқироз ҳақида ўйлашдан тийилинг. Асабни асранг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Эрталабдан кўнглингиз ғашланиши кутилади. Аммо эҳтиросларга йўл берманг. Эмоциянгизни жиловда тутинг. Шунда сиз ҳар қандай кўнгилсизликни четлаб ўта оласиз. Асабларни бугун жуда эҳтиёт қилишингиз зарур бўлади. Ҳали синаб кўрилмаган таомларни истеъмол қилманг. Заҳарланиб касалхонага тушиб қолишингиз хавфи бор. Саломатлигингизга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Айримлар кечқурун яқин дўстлар ёки танишларникига меҳмон бўлиб бориши мумкин.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
20 феврал куни ниҳоят ҳаётнинг қайси йўлидан бориш лозимлигини англаб етасиз. Албатта, бу йўлда ишончли ҳамроҳсиз ҳаракатлана олмайсиз. Молиявий масалада дафъатан ёрдамчилар пайдо бўлиши мумкин. Аммо уларга ишонманг. Ёрдамчилар даромаддан кўра харажатлардагина сизга кўмак бера олади. Оилалилар хонадонида бугун кечқурун ажойиб ва бир-биридан қувончли лаҳзалар юзага келади. Тайёр туринг. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ҳаётингизни ижобий тарафга ўзгартира олмайдиган вазиятлар, ишлар ва ҳодисалардан нари бўлишингиз тавсия этилади. Ҳар қандай кўринишдаги учрашувлардан ҳам воз кечинг ва дам олинг. Муҳаббатда оиласизлар эҳтиёткор бўлмаса, кулгили вазиятда қолиб кетишлари мумкин. Моддий аҳволингиз бугун безовталанадиган даражада бўлмайди. Хотиржам бўлинг. Саломатликни сақланг. Яқинларингизни эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
20 февралда принципларингизга қарши бора кўрманг. Ундан кўра, иш жойингизда зиммангиздаги вазифани аъло даражада адо этишгагина эътибор қаратинг. Айниқса, ақлий меҳнат кишиси бўлсангиз, принциплардан албатта воз кечишингиз талаб этилади. Куннинг иккинчи ярмида биров сизга сердаромад ишда ҳамкорликни таклиф этиши мумкин. Албатта рози бўлинг. Ёмон ниятли одамлар назаридан нари бўлишга ҳаракат қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Эрталабданоқ ишхонангизда мартабангиз орта боришига шахсан гувоҳ бўласиз. Истеъдодингизга ҳамкасбларнинг барча-барчаси қойил қолади. Оила қурмаганлар тушдан кейин бир инсонни учратишлари кутилмоқда. Шу инсон юрагингиздаги ҳаловатни ўғирлаб қўйиши турган гап. Лекин кўнгил изҳорларига шошилманг. Ҳаммаси меъёрида бўлса, муносабатларингиз тез орада янада мустаҳкамланишига шубҳа йўқ. Саломатлигингиз масаласида жуда эҳтиёткор бўлинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
20 феврал куни не ишга қўл урманг, қувонч ва хурсандчиликларга эришасиз. Бу ҳам ўзингиз севган иш билан машғуллигингизнинг натижасидир. Молиявий аҳволингиз ҳавас қилса арзийдиган даражада кечади. Демак, ёқимли харидларга эрк берсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Яқинларингизга совғалар харид қилинг. Афсуски, кечқурун кутилмаган бир шахснинг хонадонингизга ташрифи кайфиятингизни бузиши мумкин.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?