ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун кайфиятингиз ҳар кунгидек кўтаринки бўлмаслиги мумкин. Бу ишдаги фаоллигингизга ҳам, шахсий ҳаётингизга ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Ёлғиз қолишга, яқин ўтмишда бўлиб ўтган ёқимли ҳодисаларни эслашга, шу баҳонада қайта куч йиғишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда бундай кайфият билан боши берк кўчага кириб қолишингиз турган гап. Агар шахсий бизнесингиз бўлса, максимум кучингизни шу бизнесга бағишланг. Ана шунда албатта кўзланган даромадга эга бўласиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
22 февралда ишхонадаги бажарадиган юмушларингизда инқилоб ясанг. Янгилик яратинг. Шундай қилингки, ҳеч ким сизни танқид остига ола билмасин. Фақат олқишларгина қалбингизга ташриф буюрсин. Ишда ўта масъулиятлилик ҳам сизнинг шиорингизга айланиши лозим. Куннинг иккинчи ярмида ажойиб инсонлар билан учрашиб танишишингиз кутилади. Оиласиз бўлсангиз, уларнинг бири билан орангизда романтика пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Қалбингизни эрталабданоқ шубҳа-гумонлар қуршаб олиши кутилади. Лекин бу ҳам яхшиликка. Агар ҳаётга, атрофга реал кўз билан боқа олсангиз, сиз яна муваффақиятлар қозона бошлайсиз. Башарти ишда хатоликларга йўл қўйсангиз, ўша жой ва вақтнинг ўзида бу хатоларни тўғрилай кетинг. Муҳаббатда омадингиз кулади. Турли йўллар ва усуллар ёрдамида оиласизлар ўз муҳаббатини мустаҳкамлай олишади. Бахтингизга бахт қўшила боради. Асабларни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
22 феврал куни аввало иш графигингизни яна бир карра кўздан ўтказиб олинг. Бунинг учун вақтингиз мўл бўлади. Дангасалик, иккиланишларни ўзингиздан қувиб солинг. Бугун ҳар қандай кўринишдаги ижодий ишлар ва профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлар доирасида малака ошириш фойдали кечади. Молиявий муаммоларни ҳам ўта фаоллик билан бартараф этинг. Ана шунда пулингизга пул қўшилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг. Омон бўлинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугунги кунингизни хаёлпарастлик ва эйфория қуршовида ўтказишингиз тавсия қилинади. Ишларингиз хаёлпарастлик ёрдамида янада унумли кечади. Косметик муолажалар ва сурункали хасталикларни даволаш муваффақиятли кечади. Кечқурунги тоза ҳаво сайри эса қалб безовталигингизни нари ҳайдайди. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Тайёр туринг. Ҳасадгўйларга сўзингизни бериб қўйманг. Имкон доирасида улардан нари бўлинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
22 февралда биринчи навбатда шахсий ҳаётингиз билан шуғулланишингиз талаб этилади. Пул, мартабанинг кетидан қувиб жуфтингиз, яқинларингизни унутиб қўйгандексиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда йиллар давомида тўплаган тажрибангиз жуда керак бўлади. Шуни унутманг. Хушомадлардан йироқ бўлинг. Бўлар-бўлмас харидларга барҳам беринг. Кечқурун баъзилар машина ёки рўзғор жиҳозларидан бирини таъмирлаш билан банд бўласиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугунги кун сизга бир олам илҳом ҳамда ишонч ҳадя этади. Азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланади. Ҳамкасблар орасида обрўйингизга обрў қўшилганини ҳис этасиз. Тушдан кейин анчадан бери кўришмаган дўстингиз билан учрашиб суҳбат қуришингиз кутилади. Ижодкорлар бугундан кўп нарса кутсалар ярашади. Сиз нафақат мухлисларга ёқиб тушадиган навбатдаги асарни яратасиз, балки бу амалдан қўшимча руҳий озуқа ҳам оласиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
22 феврал куни қандай ишга қўл урманг, бор истеъдодингизни ишга солишингиз тавсия этилади. Ташаббускор, фаол бўлишда сизга ҳеч ким халал бера олмайди. Моддий аҳволингиз яхшиланиб, даромадлар харажатларни қайта тўлдиради. Фақат қўлингизга катта пул тушиши билан дўкон айланишга тушиб кетмасангиз бас. Об-ҳаво яхши бўлмаса, олис сафарга отланишни бошқа кунга қолдиринг. Асабни асранг. Кекса ва ўсал ётган қондошлар ҳолидан хабар олинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Иш бошлашдан олдин ўйланг. Мўлжални тўғри олишингиз керак. Бошқа йўналишга ўтиб кетиб қолсангиз, бунинг интиҳоси яхши бўлмайди. Қўшимча муаммолар бошингизга ёғилиши мумкин. Қайғуларингиз, ички сирларингизни бировларга ошкор қилманг. Танаси бошқа дард билмас деб бекорга айтишмаган. Молиявий масалада бугун омад сиздан юз ўгириши мумкин. Аммо ташвиш чекманг. Бугунча заҳира пулларингиздан фойдаланиб турсангиз ҳам зиён кўрмайсиз.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
22 февралда дўстлар, танишлар тасаввурида гўё бегона ниқоб кийиб олгандек кўрина бошлайсиз. Эҳтиёт бўлинг. Севимли хоббингизга берилганда, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда фантазиядан унумли фойдаланинг. Кечқурун қариндошлардан бирининг моддий аҳволи билан боғлиқ жиддий муаммоларни бартараф этишингизга тўғри келади. Саломатлигингизни эҳтиётланг. Юқумли вируслар яқин келишига йўл қўйманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Эрталаб дангасалик деган бало елкангизга осила бошлаганига гувоҳ бўласиз. Ҳайдаб солинг-у, ишга жўнанг. Дангасаликнинг бети қурсин! Шундоқ ҳам маошингиз камлигидан нолий бошлагансиз. Дангасаликни орттириб олишингиз ортиқча. Дўстлардан бири кун давомида сизга қўшимча даромадли иш таклиф қилиши мумкин. Олдин қанча тўлашларини суриштириб билинг ва ундан кейингина розилик билдиринг. Ишхонангиздаги мартабангизни ошириш пайида бўлсангиз ҳам зиён кўрмайсиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
22 феврал куни эрталабданоқ хушомадлар, мақтовлар, олқишлар денгизида чўмила бошлайсиз. Бу жуда яхши ва ёқимли. Лекин асосий ишларингизни бажаришга халал бермаслиги керак. Агар ишингизда яхши маънода туб бурилиш ясамоқчи бўлсангиз, ҳаракатни бошланг. Бировларнинг даромадини ҳисоблашдан қочинг ва ўзингиз улардан кўпроқ даромад кўриш учун интилинг. Кечки пайт айримлар сафарга отланиши мумкин. Сафар муваффақиятли кечади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди