Ёши саксонга бориб қолган Ҳилми ота ўтган йили кампиридан айрилиб, ўғлию келинига ортиқча юк бўлиб қолди. Овқатланганида, дастурхонни тўкар, томорқада ишласа тупроқ уст-боши билан ичкарига кирар, уйда ўтирган жойида қумлар тўкиларди. Сема келин бундай пайтларда ғазабдан ўзини қўярга жой тополмас, эри уйда бўлмаган кезлари қайнотасига зуғум қилар, бақириб, силтаб-жеркиб озор берарди.
Келинининг қўполлигидан дили оғриса-да, отахон бир сўз демасди. Сема дардисар деб қараган қайнотасининг кексаларга хос қилиқларидан малолланиб бир куни эрига:
– Ё шу уйда отангиз яшайди ёки мен, - дея ғазабини сочди.
Бу гапни боғда гулларни суғораётган Ҳилми ота эшитди. Кўнгли оғриди. Ўша кундан бошлаб овқатланаётганида дастурхонга тўкмасликка уринар, аммо кексалик туфайли қўллари қалтирайдиган қария буни уддалай олмасди. Яна бир жанжалдан кейин ўғил билан келин отани кексалар уйига топшириб юборишга қарор қилди. Ҳилми ота кўз ёшлар билан ўша оқшом нарсаларини тўплаб, эски жомадонга жойлаштирди.
Тонгда уйдан чиқаётиб, эски сандиқдан хотира дафтарини олиб, ўғли ва келинидан беш дақиқа уни эшитишларини ўтинди. Отахон титроқ овози билан хотирадаги битикни ўқишга уринди.
- “1985 йил, 18 март. Кичик ўғлимиз Нажотий оташ ичида ёняпти. Онаси Олмос билан бу тун кўз ёшларга ғарқ бўлиб тонг оттирдик”.
- “25 март. Дераза ойнасининг синиғи боламнинг қўлини кесганди, шиша парчаси юрагимга ботгандай бўлди. Жонимнинг парчаси, жоним боламнинг жони оғримасин! Сенга келган дарду изтироб менга келсин, болам”.
- “28 март. Ўғлимиз овқатини ўзи ейишга ҳаракат қиляпти. Овқат еётганда ушоқларни ҳар ёнга сочиб, дастурхонни кир қилди. Унинг қилиқчалари ғашимизга тегмайди, аксинча онаси билан яйраймиз.”
- “4 апрел. Ўғлимиз бетоб бўлиб қолди. Яна онаси билан тунлари бедормиз. Эй Аллоҳ, ўғлимизга шифо бер!..”
Ҳилми ота хотира дафтаридаги қайдларни ўқир экан, ўғли Нажотий бошини қуйи солиб хўрсинар, кўзидан тўкилаётган томчи ёшлардан ўзини тўхтата олмасди. Уятдан фарзанди олдида юзини бекитишга уринар, ўзини кекса отаси бағрига отгиси келар, аммо унинг учун ўзида куч топа олмасди...
Суат Ўзге
Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси
Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”