06:46 / 21.03.2019
12 986

Бомдод намозининг жисмимизга қанчалик фойдаси бор?

Бомдод намозининг жисмимизга қанчалик фойдаси бор?
Аллоҳ таоло уйқу вақти бўлишига қарамай нега айнан бомдод намози вақтида бизни ибодат қилишга чақирди?

Инсон муваффақиятга эришганда, орзуси амалга ошганда, қалбига яқин инсонни кўрганда, ибодат лаззатини тотганда … қалби сурурга тўлади. Бу ҳолатларнинг барчасида инсон танасида хурсандчилик гормони бўлган дофамин миқдори ошади.

Олимлар ўтказган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, тунда уйқуга кетиш дофамин ажралиб чиқишини камайтиради, тонгда эса унинг ажралиб чиқиши яхшиланади. Эрта тонгда қуёш чиқишидан олдин уйғониш дофамин жуда катта миқдорда ажралиб чиқишини таъминлайди. Бу эса миянинг ўз ишини янада самарали олиб боришига, киши ўзини бахтли ва хотиржам ҳис қилишига сабаб бўлади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам буни бизга 14 аср олдин хабарини берган эдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Шайтон сизлардан бирингиз ухлаб ётган пайтида гарданига учта тугун тугади. У ҳар бир тугунга ура туриб: “Ҳали тун узоқ, ухлайвер”, дейди. Агар (банда) уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, иккинчи тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, учинчи тугун ҳам ечилади, ҳамда у тетик ва хушҳол бўлиб қолади. Акс ҳолда ланж ва танбал инсонга айланади”.
Абдуддоим Каҳил
Шаҳзод Рамазонов таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бомдод намозининг жисмимизга қанчалик фойдаси бор?