12:50 / 24.03.2019
3 602

Ўтириш ҳолатидаги турмуш тарзининг бадали катта

Ўтириш ҳолатидаги турмуш тарзининг бадали катта
Иш куни давомида неча соат ўтиришимиз ва қанча вақт туришимиз керак? Бу саволга кўплаб олимлар жавоб беришга ҳаракат қилишмоқда. Чунки ўтириш ҳолатидаги турмуш тарзи ҳамма жойда кузатиладиган ҳолат бўлиб, у соғлиқдаги жиддий муаммоларга сабаб бўлади.

Жисмоний фаолликнинг етишмаслиги ёки умуман мавжуд эмаслиги, шу жумладан бир жойда узоқ вақт ўтириш саратон ва қандли диабетдан тортиб, юрак қон-томирлари касалликлари, жигарнинг алкоголь билан боғлиқ бўлмаган ўнлаб сурункали касалликлари ривожланиши хавфини оширади. Эргономика мутахассислари огоҳлантиради: бир жойда жуда узоқ вақт туриш керак эмас, чунки бу соғлиққа салбий таъсир қилади, вена томирларининг варикоз кенгайиши, бел ва оёқдаги оғриқлар, уйқу артерияси касалликлари хавфини орттиради.

Ечим – кун давомида фаолиятлар турини ўзгартириш. Кун давомида фақат ўтириш ва туриш бирдек ёмон.

Алан Хейдж, Корнелль университетининг эргономика профессори

Офисда ишлаш вақтида ҳар ярим соатда 20 дақиқа ўтириш, саккиз дақиқа туриш, қолган вақтда эса юриш ва чўзилиш машқларини бажариш лозим, дея тавсия қилади профессор Хейж. Агар 10 дақиқадан кўпроқ турилса, одам букчайишни бошлайди, бу эса бел ва таянч-ҳаракат аппарати билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўтириш ҳолатидаги турмуш тарзининг бадали катта