date
views 8 752

Инсонларнинг ўлимдан олдин нимани ҳис қилиши маълум бўлди

Инсонларнинг ўлимдан олдин нимани ҳис қилиши маълум бўлди
​Деярли барча одамлар ўлим жараёнини оғриқ ва азоб-уқубатлар билан боғлашади. Австралиянинг Wollongong университети олимлари эса бу борада барчани тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг айтишича, ўлим вақтида одамлар ҳеч қандай оғриқни ҳис қилишмайди.
Статистик маълумотларга кўра, одамларнинг 85 фоизи оғриқни ҳис қилмайди.

Ҳаётнинг охирги дақиқаларида тиним билмас ҳаётдан фарқли ўлароқ, одам тинчланади. Олимлар ҳаётнинг охирида одамларнинг иштаҳани йўқотиши ва чарчашга мойиллигини аниқладилар. Шуни таъкидлаш керакки, сўнгги туйғу жуда кучли бўлиб, уни оддий оғриқлар каби йўқ қилиш мумкин эмас экан.

Тадқиқот жараёнида беморларнинг 13,3 фоизи чарчаш сабабли кучли стрессни бошдан кечирган, барча одамларнинг 7,4 фоизида оғриқ кузатилган, 7,1 фоизи эса иштаҳани йўқотган. Шунингдек, уйқусизлик, кўнгил айниш, нафас олиш ва ичак ҳаракатлари каби муаммолар ҳам кузатилган. Ўлим вақти яқинлашганда эса аломатларнинг аксарияти йўқолар экан, дейди Aniq.uz.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Инсонларнинг ўлимдан олдин нимани ҳис қилиши маълум бўлди