14:47 / 28.03.2019
4 623

Эркаклар учун ҳам контрацептивлар пайдо бўлиши мумкин

Эркаклар учун ҳам контрацептивлар пайдо бўлиши мумкин
Ота бўлиб қолишни истамаган эркакларда ҳозиргача танлов кам эди: улар ё вазэктомия қилиши мумкин эди, ё презервативдан фойдаланар эди, ё вақтида "чиқариб олиши" керак эди.

Сақланишнинг учала усули ҳам идеал эмас. Презервативда ҳиссиётлар бошқача бўлиши мумкин, вазэктомиядан воз кечиш янада кўпроқ хирургик муолажани талаб қилади, "чиқариб олиш" ҳам ишончли сақланиш усули эмас.

Олимлар эркаклар учун уруғ ҳужайралари сонини жиддий асоратларсиз камайтирадиган ва эркакни вақтинча деярли бепушт қилиб қўядиган дорини кашф қилиш арафасида.

Бу нега муҳим: олимлар неча йиллардан буён презервативлар ва вазэктомияга муқобил контрацептив воситалар – таблеткалар, гелларни синовдан ўтказиб келишмоқда.

“Мақсад эркаклар учун ҳам аёлларда бўлгани каби контрацептив воситалар турларини кўпайтириш орқали танлов имкониятини кенгайтириш”, – дейди тадқиқотчилардан бири, Сиэтлдаги Вашингтон университети тиббиёт профессори Стефание Пейж.

"Гарчи аёллар учун турли-туман контрацептив воситалар, эркаклар учун презерватив ва вазэктомиялар бўлса-да, кутилмаган ҳомиладорлик 40 фоизни ташкил қилади", – дейди у.

24 март куни олимлар Кристина Ванг ва Стефание Пейж Эндоктрин жамиятининг Янги Орлеанда ўтган йиллик конференциясида эркаклар учун контрацептив капсулалар яратиш устида олиб борган тадқиқотлари хулосаларини эълон қилишди.

28 кун давом этган кузатув ва текширувлар шуни кўрсатдики, капсулани кунлик қабул қилган эркакларда сперма ишлаб чиқарилиши учун зарур бўлган гормонлар миқдори камайган. Бу уларда сперма сони камайишини ҳам англатади. Гормонлар камайгани тасдиқланган бўлса-да, кейинги босқич – спермалар сони камайиши ҳозирча текширилмаган. Агар текширув хулосаси ижобий чиқса, эркаклар учун контрацептив капсулалар яратилди деса бўлади.

Батафсилроқ
Ўрганилаётган капсулаларда прогестерон мавжуд бўлиб, у сперма ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйновчи LH ва FSH гормонлари ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, унинг таркибида тестостеронга ўхшаш бирикма – андроген ҳам бўлиб, у прогестерон таъсирида эркаклик гoрмонлари пасайиб кетишининг олдини олади.

Пейжнинг айтишича, “моякларда тестостерон ишлаб чиқарилиши камайса-да, капсула орқали қабул қилинган андроген танада “эркаклик” ҳолатини – соқол, овоз, шаҳватни сақлаб қолади.

Ушбу капсулани қабул қилган эркакларда плацебо қабул қилган эркаклардагига нисбатан LH ва FSH миқдори анча камайган.

Тадқиқотда қатнашган олимлардан бири Кристина Вангнинг айтишича, кейинги босқич сперма миқдорини текширишдир. Тахминан уч ойларда бу босқич ҳам ниҳоясига етади.

Манба: Minbar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эркаклар учун ҳам контрацептивлар пайдо бўлиши мумкин