06:32 / 30.03.2019
7 190

Мунажжимлар башорати: 30 март куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 30 март куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?
Бугун сизга анча вақтлардан бери тинчлик бермай келган бир сирнинг миси чиқади. Ажаб эмаски, шунинг билан тинчлансангиз. Молиявий муаммоларингиз чигаллашиб кетган. Уларни бартараф этишнинг ўзи бўлмайди. Демак, қўлингиздаги бор пулларни тежаб ишлатишингиз талаб этилади. Шахсий ҳаётингизда рўбарў келадиган тўсиқларни қариндошлар кўмагидагина енгиб ўта оласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун кун давомида калорияси кўп таомларни камроқ истеъмол қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
30 март куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида кимдир сизга ҳамроҳлик таклиф этади. Бу ҳамкасблар билан муносабатларингизни ва моддий аҳволингизни янада яхшилайди. Майда-чуйда нарсаларга пул сарфламанг. Банкдан кредит олишни мўлжаллаб қўйган бўлсангиз, шошилинг. Кредит сизга рўзғор учун энг зарур буюмлар сотиб олишда асқотади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Тўғри овқатланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун куннинг биринчи ярмида харажатларингиз кўпайгандан кўпайиши кутилмоқда. Яна кимгадир ишончингиз йўқолиши кайфиятингизни бир пул қилиши мумкин. Ўзингизни қўлга олинг. Ҳаёт давом этмоқда. Кечки пайт асосий эътиборни саломатлигингизни мустаҳкамлаш ва рўзғор юмушларини адо этишга қаратсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Миянгизга ўрлай бошлаган барча ёмон хаёлларни ҳайдаб солинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
30 мартда сергак тортинг-у, янги ишларни амалга ошириш ҳаракатига тушинг. Фаоллигингиз бугун барчанинг олқишларига сабабчи бўлади. Шунинг учун тезроқ ишга тушишингиз тавсия этилади. Шахсий муаммоларни бартараф этишда эътиборли бўлинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларингиз совуқ тортган бўлса, айбни ўзингиздан ҳам қидиринг. Негаки, қарсак икки қўлдан чиқади. Кечқурун ёқимли хабарлар эшитасиз. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Вужудингиз эрталабдаёқ кучга тўлиб-тошади. Демак, ҳар қандай оғир ишни ҳам сира қийналмасдан дўндириб қўя оласиз. Асосийси, бошлаган ишни ярим йўлда ташлаб кетмасангиз бас. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлаб боришга интилинг. Молиявий аҳволингиз яхши эмас. Уни яхшилаш учун қайсарлик ва худбинларча ҳаракатлар талаб этилади. Тежамкор бўлинг. Бўлар-бўлмасга пул ишлатманг. Саломатлигингиз ёмонлашса, врач қабулига киринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
30 март куни чўзилиб кетган, интиҳоси кўрина қолмаётган ишларни четга суринг ва тез фурсатда даромад келтириши мумкин бўлган юмушлар билан банд бўлинг. Ижод кишиларини бугун танишлар, дўстлар, ҳамкасблар қаршисида бир поғона юқорилаш бахти кутиб туради. Ҳа, мартабангиз ортади. Сиз битган асарларни сиздан-да тажрибалироқ шахслар ҳам тан олишига гувоҳ бўласиз. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққанлар ўзларини эҳтиёт қилсинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун фақат синалган йўллар бўйлаб ҳаракатланинг. Синалмаган йўллар сизни адаштириши, жиддий хатоликларга йўл қўйишга мажбур этиши мумкин. Айниқса, шахсий бизнесингизга эга бўлсангиз, шу нарса сиз учун жуда зарур. Моддий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги эҳтимолга яқин. Заҳира пуллардан фойдаланишга мажбурсиз. Оиласизлар муҳаббатда омадга эришишади. Ўзингизни эҳтиётланг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз жисмоний босимлардан иборат бўлади. Қоғозбозлик, муҳим ҳужжатлар билан ишлаш, келишувларга шошилиш тадбиркорларни ҳолдан тойдириши мумкин. Аммо интиҳоси қувончли кечади. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бирининг ҳожатини чиқаришингизга тўғри келади. Кечки пайт саломатлигингиз ҳақида жиддий қайғуришингиз керак бўлади. Яқин ўтмишдан қолган айрим жароҳатлар қайталаниши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
30 мартда олис сафарга отланишдан сақланинг. Сафар сизга ҳеч қандай яхшилик олиб келмайди. Ундан кўра яшаб турган уйингизни қайта таъмирлаш, рўзғор учун жиҳозлар сотиб олишга эътибор қаратинг. Пулдан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Пулингиз етарлидан-да кўпроқ. Организмни зарарли моддалардан, миянгизни ёқимсиз хаёллардан йога халос эта олади. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг. Меъёрларни унутиб қўйманг. Бугун кечаси ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Биринчи навбатда ёнингиздаги заҳира пулларга нисбатан янада тежамкор муносабатда бўлинг. Харажатларингиз кўпайиб кетган, аммо даромад келиши жуда суст. Баҳор ойларида витаминлар ичишингиз зарур. Уларга ҳам пул керак. Тўғри эмасми? Жисмоний ҳолатингизни ҳам эътибордан четда қолдирманг. Имкон топсангиз, бассейнга ёки спортзалга боринг. Сузиш ва спорт билан шуғулланиш организмингиз учун фақат фойда келтиради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
30 март куни негадир ўзингизга бўлган ишонч сўна боришини ҳис этасиз. Арзимаган майда кўнгилсизлик туфайли ҳам қўрқа-писа ортга чекина бошлайсиз. Тўғри, асабларингиз чарчаган бўлиши мумкин. Аммо бу барча ишларни ташлаб кетинг дегани эмас. Хусусий мулк ёки автомобил сотиб олишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу ишни кейинга суриб туринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Айрим дўстларимизнинг хонадонига кечқурун меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Меҳнат таътилига чиққан бўлсангиз, жомадонни тўлдириб, саёҳатга отлансангиз ҳам бўлади. Албатта, бунга имкон бўлса. Бўлмаса, меҳнат таътили давомида телевизор қаршисида ўтиришга мажбур бўласиз. Муҳаббатда оиласизлар қизиқарли бир ҳодисани бошдан ўтказишлари кутилади. Куннинг иккинчи ярмида моддий аҳволингизни яхшилаш ҳаракатига тушинг. Акс ҳолда инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 30 март куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?