ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Эрталабдан руҳий ҳолатингизга алоҳида эътибор қаратинг. Чунки асаб томирларингиз таранг тортилган бўлса, турли хасталикларни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас. Кун давомида уй юмушлари билан банд бўлиш, севимли хоббингизни эсга олиб қўйиш ва табиат қўйнида дам олиб қайтиш ҳам зиён қилмайди. Баҳор фаслининг тароватидан баҳра оласиз. Қушларнинг сайрашини тинглаб асабларни тинчлантирасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
1 апрелда янги ишларга ҳаяжонларсиз, хавотирларсиз қўл урсангиз бўлади. Фақат олдин пухта режа тузиб олинг. Шунда барчага ўз истеъдодингизни кенг намойиш эта оласиз. Бугун сурункали хасталикларга қарши профилактика амаллари, организмни турли ортиқча моддалардан тозалаш муваффақиятли кечади. Оиласизлар эса кечқурун романтик учрашувга отланишлари мумкин. Тетикроқ бўлинг! Бахтингизга кўз тегмасин!
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кунингиз яхшидан ҳам яхшироқ кечиши кутилмоқда. Кун бўйи қўлга киритадиган муваффақиятларингиздан сиз билан бирга оила аъзоларингиз ҳам завқланишади. Шамоллашдан эҳтиёт бўлинг. Ҳозир баҳор, бу каби хасталикларнинг юқиши осон бўлади. Иш жойингизда айрим ҳамкасбларнинг ҳасад кўзи билан боқишига эътибор бермасликка ҳаракат қилинг. Жанжаллар келиб чиқишидан сақланинг. Саломатлигингиз ҳақида қайғуринг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
1 апрел куни яқин ўтмишда бажарилмай қолиб кетган ишларни якунига етказиш ниятида елиб югурасиз. Қўрқманг, бунинг учун кучингиз ҳам, имкониятларингиз ҳам етарли бўлади. Аммо вақт етмай қолиши мумкин. Шошилишингиз керакка ўхшайди. Агар дўстлар орасидан қўллаб-қувватлайдиган одамни топа олсангиз, албатта муваффақият қозонасиз. Ухлашга ётишдан олдин оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилмаслигингиз тавсия этилади. Шундоқ ҳам ортиқча вазнга эга бўлиб улгургансиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Гарчи қайсидир масалада ноҳақ бўлишса ҳам яқинларингизни танқид остига олишдан, жаҳл қилишдан тийилинг. «Ўзинг ҳар куни сув ичадиган қудуққа тупурма», деган нақлни ёдга олинг. Молиявий аҳволингизга бугун барча ҳавас қилса арзийди. Пулдан камчилик кўрмайсиз. Аммо кимлардандир қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай тўлаб қўйишингиз шарт. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кимдир меҳмонга чақирса, рад этманг. Меҳмондорчилик сизга руҳан мадад бериши мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
1 апрелда негадир зерика бошлашингиз, ўзингизни бу ёруғ оламда ёлғиз ҳис эта бошлашингиз мумкин. Дўстлардан, ҳатто қондошлардан нари бўлган ҳолда ёлғиз қолишни истай бошлайсиз. Бу ҳам қайсидир маънода сизга ёрдам бериши турган гап. Режаларни пухталаб оласиз. Руҳан тетиклашасиз. Тадбиркорлар бугун куннинг иккинчи ярмида янги келишувларга эришишлари мумкин. Келишув шартлари сизга ҳам, ҳамкорларга ҳам жуда маъқул бўлади. Пулингизга пул қўшилсин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кунингиз оғир кечиши кутилади. Бироқ муаммоларни бартараф этишда яқинларингиздан бири ёрдамга келади. Ҳатто, уйга иш олиб келсангиз ҳам у сизга кўмакдош бўлади. Кечки пайт дўстларнинг биридан ёқимли хабар эшитасиз ва ўзингизни еттинчи осмонда парвоз қилаётгандек бахтли ҳис этасиз. Лекин кўзланган даромаддан умид қилманг. Тақдирда борига шукр қилиб турасиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
1 апрел куни энг муҳим ишлар аллақачон бажарилиб бўлгани сабабли бўш вақтингиз етарлича бўлади. Дам олиш, табиат қўйнига чиқиб ҳаво алмаштириш имконига эга бўласиз. Шахсий ҳаётингизда айрим муаммоли лаҳзалар юзага келиши мумкин. Оиласизлар бўлғуси жуфтига нисбатан муносабатларда муаммога дуч келишлари мумкин. Танаффуслар эълон қилинг. Узоғи билан бир ҳафтада муносабатлар асл ҳолига қайтади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Кунингиз ёрқин вазиятларга бой бўлиши кутилмоқда. Агар дунёга, ҳаётга оптимист назари билан боқа олсангиз, тоғларни урсангиз, толқон қила оладиган даражада қўшимча куч оласиз. Балки дўстлар билан саёҳатга чиқишингиз керакдир? Унда шошилинг ва қўнғироқлашинг. Саломатлик масаласида ошқозон ва бўғимларда жиддий муаммолар юзага келади. Шошилинг, саломатликни тиклаш пайига тушинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
1 апрелда шахсий ҳаётингизда қалтис вазиятлар кўндаланг бўлиши эҳтимолга яқин. Аммо бу вазиятдан ўз куч ва имкониятларингиз кўмагидагина чиқиб кета оласиз. Четдан кимдир келиб сизни тортиб олмайди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг фикрлари билан ҳам ҳисоблашишни унутманг. Қимматбаҳо буюмлар, жиҳозларни харид қилишга шошилманг. Моддий аҳволингиз кўтармайди. Тежамкор бўлинг!
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Агар имкон бўлса, кўпроқ ҳаракатланинг, керак бўлса, рақс тушинг, қўшиқ куйланг. Баҳорий ҳаво сизга қайсидир жиҳатдан салбий таъсир ўтказа бошлагандек. Худди шу ноқулайликларни ҳаракатлар ёрдамида йўқ қила оласиз. Камчиликларингизни кўрган сари тушкунликка тушиш ўрнига ўз устингизда кўпроқ ишлашга ҳаракат қилинг. Оила қурмаганлар куннинг иккинчи ярмида ажойиб бир танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Агар гап романтикага бурила бошласа, ташаббусни ўз қўлингизга олинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
1 апрел куни ҳаётни буткул ўзгартириш ниятида оқимга қарши суза бошлашингиз кутилади. Иш ҳам жонингизга теккан каби ҳеч нарсага ҳафсала қила олмай қийналасиз. Бироқ бу нарса сизга фақат зиён етказиши мумкин. Ундан кўра қўшимча даромад келтирадиган иш топинг. Шахсий бизнесига эга дўстларингиз бўлса, улардан маслаҳат сўранг. Улар сизга албатта ёрдам беришади.
Манба: Hordiq.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”