ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
5 апрел куни кўпчилик сизни йўлдан адаштиришга уриниб кўриши мумкин. Аммо сиз танимаган, билмаган, синалмаганлар билан мулоқотга киришмайсиз. Муҳаббатда оиласизлар бўлғуси жуфтига нисбатан янада меҳрибон, оқибатли бўлсинлар. Мукофотини кейин оласиз. Суюкли инсонингизга кутилмаган совғалар ҳадя этишдан тийилманг. Ёки ресторанга таклиф этинг. Фақат бахтдан ёрилиб кетмаслик учун эмоцияни жиловда ушлашни унутманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Кунингиз ишга ҳам, қизиқарли ҳодисаларга ҳам жуда бой бўлиши кутилмоқда. Шу қадар саховатли инсонга айланасизки, саховатингиз битта уйга сиғмай қолиши мумкин. Тижоратчи бўлсангиз, катта ишга пул тикишнинг вақти етмади. Пулингизни ҳеч ким кўрмайдиган жойда асрай туринг. Фақат ишлатиб қўйишни хаёлингизга келтирманг. Кечқурун яқинларингиз билан чақчақлашиб вақт ўтказсангиз, кайфиятингиз янада позитив ҳолатга кирган бўларди.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
5 апрелда ўзингиз билан бирга қолишингиз нотўғри бўлади. Зерикиб қоласиз. Ўтказган вақтингиздан мазмун топа олмай ҳалак бўласиз. Шунинг учун яхшиси спорт билан шуғулланинг. Медалга яраша шуғулланмасангиз-да, саломатлигингиз яхшиланиши учун замин яратилади. Йога билан шуғулланиш асаб тизимингизни меъёрга келтириши мумкин. Кечқурун хонадонингизга олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келиши мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрини ҳам эсдан чиқарманг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Қачонлардир дўст тутинган, бирга ишлаган одамлар билан учрашиб суҳбатлашишингиз кутилади. Бу учрашув ажойиб тарзда ўтади. Аммо бироз чарчатиши мумкин. Бундан халос бўлиш учун севимли хоббингиз ёки уйдаги майда юмушлар билан вақтинча банд бўлишингиз тавсия этилади. Шунда қўшимча куч йиғасиз, сергак тортасиз. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг. Меъёрларни бузманг. Бугун бировларни ранжита кўрманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
5 апрел куни кўпчилик қаршисида сўзга чиқишингиз мумкин. Шу баҳонада одамлар билан фикр алмашасиз. Тадбиркор бўлсангиз, келишувларга ҳам эришишингиз мумкин. Шахсий ҳаётингиз ҳам қизиқарли ва ёрқин лаҳзаларга бой бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир кўп вақт бирга бўлган инсон ҳақида ёқимсиз хабар эшитишингиз кутилади. Бу хабарни қабул қилишингиз албатта жуда мушкул кечади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Агар бажаражак ишларингиз оғирлигини олдиндан сезсангиз, яхшиси ўзингизга ёрдамчи чорланг. Бир ўзингиз оғир ишни уддалай олмайсиз. Уддалаган тақдирингизда ҳам оёғингиздан олиши ҳеч гап эмас. Бугун зарарли одатлардан воз кечиши учун жуда қулай имкониятлар туғилади. Қанчалар оғир бўлмасин, бу одатлардан воз кечишингиз керак. Витаминлар ичинг, кўпроқ пиёда юринг. Натижасини кейин кўриб албатта хурсанд бўласиз.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
5 апрелда меҳнатларингиз мевасини кўргач, бирдан енгил тортасиз. Тунлари ухламасдан шу иш ҳақида ўйлаганингиз, шуғулланганингиз бекор кетмаганини кўриб худога шукр қиласиз. Тадбиркорлар бугун кун давомида хориж сафарига отланишлари мумкин. Хорижда сизни жуда фойдали келишувлар кутиб қолади. Келажак режаларингизни яқинларингиздан ҳам сир тутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Кунингиз жуда оғир кечиши кутилмоқда. Лекин уни хавотирларсиз, асабийликларсиз кечирсангиз ҳам бўлади. Бунинг учун имкониятлар бор. Жуда дўппи тор келса, қариндошлардан маслаҳат сўранг. Улар бажонидил бу масалада сизга ёрдам беришади. Молиявий муаммоларингиз ҳозирча туман орасида қолгандек. Шунинг учун уларни бартараф этишга уринмай турсангиз ҳам бўлади. Кечки пайт табиат қўйнига чиқиб дам олсангиз ҳам зиён қилмайди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
5 апрел куни гўёки оловга айланасиз. Бу олов қаъридан ҳеч қандай иш, муаммо қочиб қутула олмайди. Ҳатто, раҳбарлар буюрган энг қийин, мураккаб лойиҳаларнинг ҳам адабини бериб ташлайсиз. Оиласизларга эса муҳаббатда омад кулиб боқмоқчи эмас. Айримларнинг танлагани бошқа биров билан кетиб қолиши эҳтимолга яқин. Илож қанча. Демак, тақдирингизда бошқа биров пайдо бўлади. Сира хавотирга тушманг. Ўзингизни қўлга олинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Кунингиз одатий кунлардан сира фарқ қилмайди. Кайфиятингиз туман орасида суза бошлайди. Дам олиш ҳақидаги ўйлар ҳам бу туманни тарқата олмаслиги мумкин. Аммо аста кўчага чиқсангиз, дўстларни учратасиз, суҳбат қурасиз ва ёзиласиз. Туман ўз-ўзидан тарқаб кетади. Бугун умуртқа поғонасини мустаҳкамлашга қаратилган муолажалар муваффақиятли кечади. Кечқурун машғулотлар залига бориб спорт билан шуғулланишингиз мумкин. Бардам бўлинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
5 апрелда ўзингизга ўзингиз дам олиш куни эълон қилсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Баҳонада овқатланишдаги хатоликларга барҳам бериш ҳақида бош қотирасиз. Мустақил фикрлаб, дунёдаги бўлаётган ишлардан воқиф бўласиз. Бу ҳам ёрдам бермаса, қалбингизга яқин бир машғулотни ўйлаб топинг. Аёл киши бўлсангиз, дўкон айланиб ўзингизга ёқадиган кийим харид қилсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Ана шунда барча қайғулардан халос бўласиз. Асаб тинчланади.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Кунингиз ёрқин ва хавотирлардан йироқ кечади. Агар анчадан бери жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда мушкулотлар юзага келган бўлса, бугун улар барҳам топади ва сиз ниҳоят бир-бирингизни тушуниб етасиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда интилувчанлик талаб этилади. Ўз устингизда кўпроқ ишлашингиз зарур бўлади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда қийинчилпклар кўзга ташланмайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”