21:04 / 05.04.2019
5 945

Мунажжимлар башорати: 6 апрель куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 6 апрель куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун эрталабдаёқ вужудингиз куч-қувватга тўлиб тошади. Асосийси, бу кучни керакли йўналишга юбора олсангиз бас. Айниқса, шахсий ҳаётингизда куч ва имкониятлар жуда керак бўлади. Энг муҳим масалаларни ҳал этишдан олдин тафаккурингизни ишга солинг. Қалбингизга қулоқ тутинг. Молиявий масалада тежамкор бўлинг. Пулларингиз сўнгсиз эмас. Башарти харидлар учун дўкон айлансангиз, иштаҳангизни мажбуран бўлса-да бўғиб қўйинг. Бусиз эзгу мақсадларга етишингиз мушкул бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
6 апрелда ишни майда муаммоларга ҳужум уюштиришдан бошлайсиз. Муаммоларингиз ҳам етарлидан-да кўпроқ. Шунинг учун ўзингизни қўлга олиб, сергаклик билан иш юритинг. Оиласизлар муҳаббат бобида бир муаммони зудлик билан бартараф этишлари зарур бўлади. Тилингизга эҳтиёт бўлинг. Бўлғуси жуфтингиз билан бўлиб ўтадиган жиддий суҳбатга тайёр туринг. Эмоцияни қатъий жиловда ушланг. У сизга халал беришдан бошқасига ярамайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Кўнгилсизликлар кўндаланг турганда ўзингизни йўқотиб қўймаслик, мағлубият аламини тотмаслик учун бир неча ўн қадам олдинга боқинг. Асло ортга назар ташлай кўрманг. Ишга ижодий ёндашиш бугун сизга омад келтиради. Лекин молиявий масалада жуда эҳтиёт бўлинг. Тадбиркор бўлсангиз, кун давомида янги ҳамкорларни ўз томонингизга оғдириш пайида бўлинг. Саломатлигингизни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг. Мазангиз бўлмаса, халқона усуллар ёрдамида даволанишга уринманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
6 апрел куни ташқаридан туриб айрим шахслар сизни кўнгилсизликлар гирдобига ташлаш ҳаракатига тушишлари мумкин. Иш жойингизда эса жамоавий иш юритиш усулини қўлланг. Ҳамкасблардан ажралиб қолишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Агар оиласизлар ўзларини яхши тута олмасалар, муҳаббатда жиддий кўнгилсизликка дуч келишлари тайин. Тафаккурга қулоқ тутган ҳолда иш юритинг. Эмоцияга қулоқ тутиб қолманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Шахсий ҳаётингизда бахтли лаҳзалар мўл бўлади. Ўзингизни худди эртаклар оламига кириб қолгандек тута бошлайсиз. Муҳаббатда омадингиз кулади. Фақат сергак бўлинг. Кутилмаганда билиб-билмай тилга кўчирилган бир нотўғри гап барчасини йўққа чиқариши ҳеч гап эмас. Пул билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ҳаётий тажрибангизга суянишингиз талаб этилади. Оила аъзоларингизни ранжитиб қўйишдан сақланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
6 апрелда тадбиркорлар янги ҳамфикрлар топиб, улар билан биргаликда янги ишларга қўл уришлари керак бўлади. Бу соҳада ишларингиз албатта бароридан келади. Иш жойингизда мартабангизни юқори чўққиларга олиб чиқиш ҳақида ҳозирча ўйламаганингиз маъқул. Ҳали вақти етмади. Бекорга кўз теккани қолади. Оилангиздагиларнинг кайфияти қандай бўлиши сизга боғлиқ бўлиб турибди. Ўзингизни хотиржам тутинг. Улар билан майин ва мулойим муносабатда бўлинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун ҳам руҳан, ҳам жисмонан аъло даражада бўласиз. Борлиғингизни қуршаб турган куч ва имкониятлар ёрдамида ишхонадаги ишларни, шахсий ҳаётдаги муаммоларни ўйнаб-кулиб бартараф этасиз. Ҳамкасблар билан баҳслашиш, жанжаллашишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Рўзғордаги муаммоларни тез фурсатда ижобий ҳал этиш ҳаракатига тушинг. Агар шахсий автомобилингизда олис сафарга отланишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу фикрингиздан қайтинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
6 апрел куни нима иш қилманг, меъёрни билинг. Ҳатто, истеъдодингизни, агар бўлса, бойликларингизни кимларгадир намойиш этишни хоҳласангиз ҳам, барибир чегарадан чиқиб кетмаслигингиз талаб этилади. Тўғри, истеъдодингизга гап йўқ. Аммо уни кенг омма қаршисида намойиш этиш учун ҳали фурсат етмади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда дўстлар ва яқин танишлар ёрдамидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Айниқса, рўзғорингиз масаласида уларнинг қимматли маслаҳатлари жуда керак бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммоларга кўндаланг бўлишингиз кутилмоқда. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар билан учрашувлар, келишувларни ҳам четга суриб, шахсий муаммоларни ҳал этишга тушиб кетасиз. Суйган инсонингизнинг қалбига чуқурроқ кириб бориш ниятингиз бўлса, бу ниятингиздан воз кечинг. Акс ҳолда гармониядан маҳрум бўласиз. Иблис етагига тушиб қоласиз. Кечқурун ғийбат, туҳматга қолишдан сақланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Тўғри овқатланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
6 апрелда аввало ўзингизни ўзингиз назоратдан ўтказиб олишни унутманг. Токи йўл-йўлакай хато қилиб қўйсангиз, ўзгаларни айбламанг. Олис келажак режалар тузишдан сақланинг. Муҳаббатда эзгу мақсадлар ҳамда пок ниятларингиз албатта сизга ҳамроҳ бўлади. Куннинг иккинчи ярмида бел, ошқозон ва бўғимларда жиддий оғриқлар пайдо бўлиши эҳтимолга яқин. Малакали врач қабулига киринг ва муаммони жойида бартараф қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Бугун нафақат организмингизни, балки умумий аҳволингизни ҳам тоблашга ҳаракат қилинг. Айниқса, ирода кучингизни кўздан ўтказинг. Иммуниал тизимингиз ҳам назоратингиз остида бўлиши керак. Витаминлар ичинг, эрталаблари контраст душ қабул қилинг ва албатта фаол ҳаёт тарзини юритинг. Ташқи кўринишингизда юзага келадиган танаффуслар ҳам сизнинг фойдангизга ишлайди, ишонинг. Саломатликни биринчи навбатда асранг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
6 апрел куни ишдан, ташқи кўринишингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, дарҳол уларга жиддий ўзгартиш киритиш пайига тушинг. Шахсиятингизга ҳам кўз ташланг. Иш жойингизда муаммо кўзга ташланмайди. Лекин молиявий масалада жиддий назорат зарур бўлади. Қалбингиз кўрсатган йўлдан боринг. Четга чиқиш фикридан йироқ бўлинг. Оёқ оғриғи, варикоздан безовталанаётган бўлсангиз, чорасини топинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 6 апрель куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?