ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз оғир кечади. Қалбингиз нафақат маҳзун, балки ишонч туйғусидан ҳам мосуво. Хўш, бу ёқимсиз ҳолатдан қандай халос бўлиш мумкин? Оламга оптимистларча боқиш ва ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини кучайтириш. Бунинг учун ҳамма нарсадан узилинг. Ҳеч нарсани ўйламанг. Яқинларингизга янада кўпроқ меҳр кўрсатинг. Уларни ранжитманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш бобида сезиларли ҳаракатлар содир этинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
10 апрелда тақдир сизга жуда ёқимсиз бир ўйинни юбориши мумкин. Бу ўйин ёрдамида сизни ҳар жабҳада синовдан ўтказиши тайин. Демак, қайғуришга асос йўқ. Сиз ҳар жиҳатдан кучли бир шахсга айланасиз. Куннинг иккинчи ярмида ташқи кўринишингизга эътибор қаратишингиз, саломатлигингиз ҳақида қайғуришингиз лозим бўлади. Кечқурун иш, турар жойни янгисига алмаштириш, хизмат сафарига отланиш муваффақиятли кечади. Овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрталабдаёқ ўзингизни аъло даражада ҳис этишингиз кутилади. Лекин мартабангизни юқорилатиш масаласида кутиб туришингизга тўғри келади. Яқин инсонингиз ҳам қараб турмайди. У ўзининг қайноқ меҳри билан қалбингизни иситади. Режалаштирилмаган харидларга муккангиздан кетманг, инқирозга юз тутасиз. Пул ҳали сизга кўп керак бўлади. Жуда чидай олмасангиз, кечқурун яқинларингизга кутилмаган совғалар харид қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
10 апрел куни кайфиятингиз негадир ёмонлашиши кутилмоқда. Ҳойнаҳой, бунга ҳавонинг ўзгарувчанлиги ҳам сабабчи бўлса керак. Сиз мардларча бу ноқулайлик исканжасидан чиқиб асосий ишларни бажаришга киришишингиз керак. Агар кайфиятнинг қулига айлансангиз, тирикчиликдан қолиб кетасиз. Молиявий соҳада йўқотишларга юз тутмайсиз. Шунинг ўзи ҳам сизга хуш кайфият бағишлаши мумкин. Башарти яқин инсонингиз ёнингизда бўлса, олис сафар сизга бир олам таассуротлар ва моддий манфаат ҳадя этади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Атрофингизда содир бўладиган айрим кўнгилсизликларга эътибор бериб ўтирманг. Кайфиятингиз нолимайдиган даражада яхши бўлади. Организмингизни мустаҳкамлашга оид муолажаларни олинг. Бу сув, уқалаш амали, спортзалда машқлар бажаришдан иборат ҳам бўлиши мумкин. Компьютер қаршисида узоқ ўтириб қолишдан сақланинг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Ундан кўра, тоза ҳавода пиёда сайр қилинг, китоб мутолаа қилинг, кўнглингизга яқин одамлар билан суҳбатлашинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
10 апрелда ажойиб бир инсон билан танишиб қолишингиз кутилади. Танишув сизга кун давомида ёқимли лаҳзаларни ҳадя қилади. Оилалилар ҳаётида ҳам куннинг иккинчи ярмига бориб романтика пайдо бўлиши мумкин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриб, сизга кутилмаган совғаларни тақдим этишлари мумкин. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, навбатдаги муолажаларни олиш пайти етди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун ишда ҳам, дам олишда ҳам, овқатланишда ҳам қатъий режимга амал қилишингиз керак. Саломатлигингиз ҳам аъло даражада эмас. Шундай экан, унга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашинг. Дори ичиш шарт эмас, олдин врач қабулига киришингиз талаб этилади. Рўзғордаги муаммоларга ҳазил-мутойиба билан ёндашсангиз, мушкулингиз тезроқ осон бўлади. Бундай кайфият сиздан монтёрни ҳам, сантехникни ҳам кашф қила олади. Бардам бўлинг!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
10 апрел куни ўз фикрингизда қаттиқ турган ҳолда атрофдагиларни ҳам оптимизм билан бойитишга ҳаракат қилинг. Моддий аҳволингизни янада яхшилаш масаласида ҳам қўшимча пойдевор қўйиш бугун муваффақиятли кечиши мумкин. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни эса ортиқча аччиқ-тирсиқларсиз ҳал этишга урининг. Кечқурун имкон бўлса велосипедда узоқ вақт сайр қилинг. Қон юришади, кайфият кўтарилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Анъаналарни ўзгартириш, ҳодисаларни ўз йўриғингизга юргазиш фикридан узоқ бўлинг. Вазиятга ишонинг ва шундай кайфиятда ҳаракатлар содир этинг. Моддий аҳволингизда сезиларли силжишлар кўзга ташланади. Қарзларингиз бўлса, эгаларига тарқатиш, коммунал тўловларни амалга ошириш учун қулай имконият туғилади. Оиласизлар муҳаббатда шошма-шошарликка йўл қўймасинлар. Бу уларнинг бўлғуси жуфти қаршисидаги обрўсига путур етказиши мумкин.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
10 апрелда ҳатто баҳорнинг ўзгарувчан ҳавоси ҳам асабингизни буза бошлаши мумкин. Депрессия ҳолатига тушиб қолмаслик учун бирор ёқимли машғулот топишингиз керак бўлади. Ишхонада юмушларни пухта режаларсиз амалга оширишга уринманг. Шахсий ҳаётда эса аксинча таваккал қабул қилинган қарорлар муваффақият келтириши мумкин. Улар сизга гармония ҳадя этади. Асабларни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз ёрқин ва қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Кунни шундай ташкил этингки, жаҳонларга арзийдиган бўлсин. Кайфиятингиз ҳам шунга яраша позитив ҳолатда кечади. Биринчи навбатда тўйиб ухлаш, кейин иш жойингиздаги ишларни чин кўнгилдан бажариш, кетидан қизиқарли ва ажойиб инсонлар билан танишишни режа қилиб олинг. Кечқурун тоза ҳаво сайридан асло воз кечманг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
10 апрел куни романтикага шу қадар берилиб кетасизки, гўё бу хилқатдан хазина топгандек хурсанд бўласиз. Бугун омад кечга қадар сизнинг ишончли ҳамроҳингизга айланади, ишонаверинг. Оиласизлар муҳаббатда инжиқланишдан нари бўлсинлар. Ундан кўра азалий орзуларни ҳақиқатга айлантириш пайида бўлинг. Бу масалада илк қадамни ўзингиз ташланг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”