ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугунги кунингиз хавотирлар ва қайғулардан иборат бўлиши мумкин. Бунга арзирли сабаб бўлади албатта. Аммо ўзингизни қўлга олинг. Ҳаётда бундан баттарлари ҳам бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб хотиржам тортишга ҳаракат қилинг. Кун давомида ўз манфаатларингиз ҳақида ўйлаш ўрнига яқинларингизга меҳр кўрсатинг. Шунда орангизда ўта совуқ муносабатлар зоҳир бўлса-да, барибир эриш палласига киради. Кечқурун оммавий тадбирда иштирок этишингиз кутилади. Тадбир жамиятда обрўйингиз ошишига туртки бўлади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
11 апрел куни кимлар биландир баҳслашиш, жанжаллашишингиз учун арзирли сабаблар юзага келади. Лекин эмоцияни ўзингизга бўйсундира олсангиз, бу жанжалларни четлаб ўтасиз. Бундан ташқари, муваффақиятлар қозониш учун янги имкониятлар эшиклари очилади. Молия масаласида жуда сергак бўлинг. Ҳар бир тийинни алоҳида ҳисобланг. Акс ҳолда катта миқдордаги йўқотишларга юз тутишингиз ҳеч гап эмас.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Эрталаб сизга самодаги магнит бўронлари таъсир қиладими, негадир кечагина вужудингизга сиғмай кетган куч бирдан йўққа чиқади. Йўққа чиқмаса-да, сезиларли даражада камайиб кетиши мумкин. Демак, уларни ниҳоятда авайлаб, тежаб сарфлашингиз керак. Кўнгли қораларга ўзингизни хафа қилдириб қўйманг. Яхшиси, улардан нари бўлинг. Пулни тежаб ишлатишингиз тавсия этилади. Харидларни амалга оширганда ҳам буюм ёки жиҳознинг нархига албатта эътибор қаратинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
11 апрелда қайсарлик ва принципиалликни четга суриб ҳар бир вазиятга мослашиш пайида бўлинг. Тилак ва истакларингиз реалликка асосланган бўлиши керак. Акс ҳолда уларнинг ҳақиқатга айланиши учун жуда кўп вақт керак бўлади. Обрўли одамлар билан мулоқот қилишда ва асосий ишларни бажаришда бардош зарур. Тақдирингизга тан беринг. Шукр қилинг. Саломатликни асранг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугун биринчи навбатда саломатликни асраш масаласига эътибор қаратинг. Соғлиғингиз овқатни режим асосида тановул қилмаслигингиз оқибатида ҳам ёмонлашиши ҳеч гап эмас. Уйингиздаги вазият ва муҳит эмоциянгиз қандай ҳолатда бўлиши билан боғлиқ. Ташқарида эса пулдорлар, юқори лавозимли шахслар билан қанча мулойим ва дипломатларча муносабат юритсангиз, шунча тез эзгу ниятларга етасиз.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
11 апрел куни оғир юк кўтариш ва жисмоний зўриқишлардан йироқ бўлинг. Спорт бундан қисман мустасно. Фақат сузиш ва йога билан шуғуллансангиз, аксинча организм учун фойда бўлади. Руҳий тушкунликлар ва босимни ўзингиздан ҳайдаб солинг. Оилада ҳам сизнинг хотиржамлигингиз жуда керак бўлади. Кутинг, яхши кунлар келишига астойдил умид боғланг. Ўша кун албатта келади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун ўзингизни шундай яхши тутингки, барча кўрганлар ҳайратдан тош қотиб қолсин. Лекин дунёдаги омад ва муваффақият деганнинг барчаси сизда бўлса ҳам атрофдагиларга билдирманг. Сир бой берманг. Мақтанманг. Спорт билан шуғулланиш жараёнида юракка босим ўтказиб қўйишдан сақланинг. Куннинг иккинчи ярмида фирибгарлар чангалига тушиб қолишингиз хавфи бор. Пулларингизни ёнингизда сақланг. Катта ишларга пул тикмай туринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
11 апрелда шундай бир ёқимсиз вазиятга тушиб қолишингиз мумкинки, дунё кўзларингизга тор кўрина бошлайди. Башарти бўлиб ўтадиган ишларни олдиндан сеза олиш қобилиятингиз бўлса, дарҳол унга мурожаат этинг ва барча кўнгилсизликларнинг олдини олинг. Шахсий ҳаётингизда мавжуд муҳитни борича қолдиринг. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингиздан тўйни тезлаштиришни ҳадеганда талаб қилаверманг. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Сафар эзгу ниятларга етишингизда катта ёрдам беради.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам фаолликни камайтиришингизга тўғри келади. Агар вазиятга қарши борсангиз, ютқазасиз. Оилавий ҳаётда ён бериш масаласига эътибор қаратинг. Ҳар бир гапингизни жуда эҳтиёткорлик билан тилингизга кўчиринг. Айниқса, бегоналар билан тиллашганда ҳушёр туринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёрни билинг. Уйдагиларни арзимас хато туфайли ранжитиб қўйишдан сақланинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
11 апрел куни вақтингиз қандайдир зерикарли кечиши мумкин. Гоҳ пулдорлар, гоҳ қашшоқлар қўнғироқ қилади. Ана шундай лаҳзаларда ўзингизни муносиб тутишингиз талаб этилади. Гарчи раҳбар лавозимда бўлсангиз ҳам бундан ўз манфаатларингиз йўлида фойдаланмасликка ҳаракат қилинг. Муҳаббатда иллиюзияга берилманг. У сизни йўлдан оздиради. Бўлғуси жуфтингиз ёки жуфтингиздан кўп нарса талаб қилманг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Ишда, рўзғорда ва серқатнов йўлларнинг пиёдалар ўтиш жойида жуда эътиборли бўлинг. Хаёлпарастликка уйдан ташқарига чиқаётгандаёқ нуқта қўйинг. Анчадан бери бирга ишлайдиганларнинг қайсидир бири бугун ҳам ишларингиз унумли кечишида яқиндан ёрдам беради. Биргаликда бажарилган иш эса кечқурунга бориб кутилган даромадни албатта беради. Тўғри, бу даромаддан бойиб кетмаслигингиз мумкин. Аммо пулсиз ҳам қолмайсиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
11 апрелда тафаккурингизни ўзингизга бўйсундиринг. Туйғулар асирига айланманг. Ҳатто, кимнидир қаттиқ севиб қолсангиз ҳам туйғуларни жиловда ушланг. Ёлғонга қоришиқ ишлар, ташқарида қарама-қарши жинс вакили ёки вакилалари билан ишқий саргузаштларга берилишдан дарҳол воз кечинг. Бунинг ажри ёмон бўлади. Саломатлигингиз ҳақида қайғуришингиз шарт. Агар анчадан бери бирор ерингиз оғриб азоб бераётган бўлса, врач кўригидан ўтинг.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”