22:10 / 11.04.2019
7 481

Мунажжимлар башорати: 12 апрель куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 12 апрель куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Вазиятга қарши бормаган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, муваффақиятлар ўзингизники деяверинг. Молиявий муаммолар ҳам бугун киссангизга ва кайфиятингизга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Асосийси, ўзингизга бўлган ишончни сўндирманг, харидларда меъёрни билинг. Муҳаббатда эса азалий тажрибангизни четга чиқариб қўйманг. Ҳали у сизга кўп керак бўлади. Айниқса, оиласизлар бу масалада ҳушёр бўлишлари талаб этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
12 апрелда сизни энг ёрқин лаҳзалар кутиб қолади. Ҳатто, баҳор ҳавоси ҳам бу лаҳзалар олдида хижолат торта бошлайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам ўзингизни қўлга олишга ҳаракат қилинг. Муҳаббат бобида ҳам бугун сизга омад кулиб боқади. Туйғулар сизга энг ёқимли онларни ҳадя этади. Кечқурун эски қадрдонлардан ёки ҳамкасблардан бири ҳақида ёқимли хабар эшитасиз. Асабларни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Ҳаётингизда содир бўладиган ёки кўзга ташланадиган ҳар бир воқеа-ҳодиса, борлиқни борича, шукроналик билан қабул қилинг. Тақдирнинг ҳадяларидан зинҳор воз кеча кўрманг. Иш жойингизда тажриба ҳамда тафаккурни ишга солишингиз тавсия этилади. Саломатлигингиз панд бериб, аллергик хасталиклар қўзғалиш хавфи бор. Овқатланиш рационингизга бир кўз ташлаб олинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
12 апрел куни бошингизга оғир савдолар тушса, фақат ўзингизни айбланг. Қаердадир хатоликларга йўл қўйишингиз ана шундай ёқимсиз ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Парҳез тутишни бошланг. Кам калорияга эга таомлар истеъмол қилинг. Тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Умуртқа поғонангизни мустаҳкамлашга қаратилган жисмоний машқларни бажаринг. Дангасалик кетмайди. Моддий аҳволингизни ҳам муваффақиятли тарзда яхшилашингиз зарур. Олға боринг!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Бугунги кунингиз ажойиб кечиши кутилади. Бугун сиз истироҳат боғларида яқинларингиз билан бирга сайр қилишингиз, чин кўнгилдан дам олишингиз мумкин. Муаммолар деярли минусда. Демак, хавотирга ўрин йўқ. Организмда моддалар алмашинуви яхшиланиши учун ошқозон ва ичак йўлларида тозалов ташкил этинг. Бу ишда сизга янги узилган кўкатлар ёрдам беради. Ишонинг, тозаловдан кейин худди дунёга қайта келгандек ўзингизни енгил ҳис эта бошлайсиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
12 апрелда ҳеч ким тинчингизни бузмоқчи эмас. Ишларингиз беш бўлади. Қалбингизни шубҳа-гумонлар тарк этган. Янги иш бошлайверишингиз мумкин. Агар асосий вақтингизни табиат қўйнида кечирсангиз, катта фойда олган бўлардингиз. Мартаба, лавозимлардан вақтинча нари бўлинг. Ҳали юқори чўққиларни забт этишингизга пича фурсат бор. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажалар ҳақида ўйлаб кўринг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кўчада, дўстлар даврасида ва янги жамоада ўзингизни яхши тутишингиз тавсия этилади. Эрталабдан ниҳоятда асабий бўлишингиз мумкин. Ўзингизни босиб, жанжаллар келиб чиқишига йўл қўйманг. Олис сафарга чиқиш бугун наф келтирмайди. Шахсий ҳаётингизда келишмовчиликлар юзага келса, айбни фақат ўзингиздан қидиринг. Бу ерда яқинларингизнинг айби йўқ. Кечқурун сизни дўстлардан ёки танишлардан бири меҳмонга таклиф қилиши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
12 апрел куни ҳар бир қадамингизни ҳисоб-китоб билан босинг. Шунда ҳаётнинг ўнқир-чўнқирларига дуч келмайсиз. Дуч келган одамга ишониб кетаверишдан тийилинг. Бу одатингиз бугун боши берк кўчага олиб кириб қўйиши ҳеч гап эмас. Ҳозир ўнг кўз чап кўзни ўйиб олар даражага етган пайт. Эҳтиётингизни қилинг. Башарти туш кўрган бўлсангиз, тушга қадар ҳеч кимга айтманг. Яхши туш бўлса, шунда албатта ўнгидан келади. Ирими шунақа.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Муҳаббатда оиласизлар хатоликларга йўл қўйишни истамасалар, қалбига қулоқ тутсин. Бўлғуси жуфтингизга кўнглингизни тўлиқ очиб қўйинг. Шунда тақдир сизни муносиб мукофотлайди. Унинг дардига жон деб шерик бўлинг. Ёши улуғ, хаста қондошлар ҳолидан хабар олиб қўшимча савобга эга бўлинг. Бу савобга дунёдаги бор бойликни йиғганда ҳам тенг кела олмайди. Чунки бу Оллоҳнинг мукофоти бўлади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
12 апрелда ҳаёт театр, одамлар эса оддий актёрлар эканини яна бир бор англаб етасиз. Сиз ўша актёрлар орасида яшаб ўзингизни ўзингиз ташқи хавфдан ҳимоя этишингиз, яқинларингиз ҳақида қайғуришингиз лозим. Оёқларингиз остида кўндаланг турган муаммоларни тафаккурингиз кўмагида бартараф этиш имконига эгасиз. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш йўлида иштаҳага бир муштлаб қўйган ҳолда иш кўринг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларга эриша олмаслигингиз мумкин. Аммо омад сизни барибир тарк этмайди. Ҳар бир майда кўнгилсизликни юракка яқин олаверманг, кўнгилсиз вазиятга тушиб қолишингиз мумкин. Муҳаббатда оила қурмаганларни бўлғуси жуфти туйғулар масаласида кўрикдан ўтказишга ҳаракат қилиши кутилади. Қандай қарор бўлмасин, зудлик билан ва дадил қабул қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
12 апрел куни молиявий аҳволингизни яхшилашда сизга тафаккур ва қалбингиз ёрдам беради. Жамоангизда инжиқ ва терс характерли бир ҳамкасб пайдо бўлиши мумкин. Ундайлардан нари бўлганингиз маъқул. Муҳаббатда суюкли инсонингизга нисбатан очиқ кўнгил ва меҳр билан муносабат юритинг. Бугун икки ёшни унаштириш ва никоҳдан ўтиш амаллари хайрли кечади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 12 апрель куни Сизга юлдузлар нималарни ваъда қилмоқда?