Жанубий кореялик олимлар тадқиқот ўтказишди ва юракни турли касалликларнинг ривожланишидан қандай ҳимоя қилиш кераклигини аниқлашди. Хулосалар Medical Xpress томонидан эълон қилинган.
Мутахассисларнинг аниқлашича, артериал гипертония (артерияда қон босимининг ошиб кетиши) сигарет тутунидан пайдо бўлади. Шунинг учун олимлар чекишдан, айниқса, пассив чекишдан қочишни тавсия қилдилар.
«Чекувчи хонада бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, пассив чекиш таъсиридан қочишга ҳаракат қилинг», - дея таъкидлаб ўтди тадқиқот муаллифи Бёнг Жин Ким.
Тадқиқот хулосаларига кўра, пассив чекиш гипертония ривожланиш хавфини 13% - 17%га оширади.
«Олинган натижалар шундан дарак берадики, гипертониядан ҳимояланиш учун нафақат пассив чекиш таъсирини камайтириш, балки ундан бутунлай қочиш керак», - дея қўшимча қилиб ўтди Ким.
Юқори қон босими эрта ўлимнинг асосий сабабларидан биридир. Фақатгина 2015 йилда шу туфайли 10 миллиондан ортиқ одам вафот этди, дея аниқлик киритган Medical Xpress. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”