Диетологлар қобилиятини кескин ёмонлашувига олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотларни айтишди, деб ёзмоқда “Sof.uz” нашри.
Оқ нон - рўйхатнинг энг юқори қисмида, чунки унда ҳеч қандай фойдали моддалар йўқ, бироқ тоза крахмал моддаси кўп. Шу боис, ошқозон ости бези жуда кўп миқдорда инсулин ишлаб чиқаради, бу эса узоқни яхши кўролмаслик касаллигига олиб келиши мумкин.
Шу қаторда бошқа тез углеводлар – пишириқлар, ширинликлар, макарон ва гуруч ўрин олган.
Улар ҳам кўп миқдорда инсулин ишлаб чиқарилишига олиб келади, оқибатда кўз пардаси ёмонлашади. Тез углеводларни тартибсиз истеъмол қилиш 40 ёшдан ошган одамларга жуда хавфли.
Кўз учун хавфли маҳсулотлар ичида қаҳва ҳам бор. Кам миқдорда истеъмол қилиш фойда келтиради, бироқ кунига 2-3 чашкадан кўп истеъмол қилинса кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Қаҳва қон томирларининг торайишига олиб келади, шунинг учун кўзнинг қон айланиши бузилади.
Қон томирлар торайишига алкогол маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш ҳам олиб келади. Шу билан бирга, спиртли ичимликлар кўришга жавоб берадиган бош мия қисмига таъсир қилади. Ичкиликбозлик кўз нервларининг атрофиясини келтириб чиқариши мумкин.
Инсон организми ва умуман кўриш қобилиятига ўзига хос “аҳлат” маҳсулотлар ҳам ёмон таъсир қилади: бургерлар, хот-дог, чипс, ширинликлар, газли ичимликлар, кўп миқдорда бўёқ ва озиқ-овқат қўшимчалари ишлатилган соуслар.
Кўриш қобилиятига кўп миқдорда туз ҳам хавфли. У суюқликни организмдан чиқаришни ушлаб қолади ва кўз ички босим зўрайиши ва катаракта ривожланишига олиб келиши мумкин.
Кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммолар нафақат зарарли маҳсулотларни истеъмол қилиш сабаб бўлиши мумкин. Муҳими, рационда кўз учун зарур бўлган барча витамин ва микроэлементлар бўлиши керак. Кўз ачишса ёки тез толиқиб қолса B2 витамини етишмоқчилигини кўрсатади. Агар кўз тез-тез ёшланса В12 витамин зарур. Рангларни яхши кўриш учун А витамини ёрдам бериши мумкин. Ёруғлик нуридан кўз оғриса, организмда рух моддаси етишмаслигидан далолат беради.
А, Е, калий, фосфор, темир моддаларини ўз ичига олган маҳсулотлар кўз учун фойдали маҳсулотлар ҳисобланади. Черника, сарсабил (спаржа), Брюссель карами, салат, исмалоқ ва жўхори истеъмол қилиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади