20:12 / 29.05.2019
4 490

Энг бахтли одамлар тоифасига кимлар киради?

Энг бахтли одамлар тоифасига кимлар киради?
Турмушга чиқмаган аёллар жамиятда энг бахтли одамлар экан, буни Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби профессори Пол Долан маълум қилди.

Британиялик олим АҚШда ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига асосан ушбу хулосага келган.
Тадқиқотда маълум бўлишича, турмушга чиққан аёлларнинг кўпчилиги турмуш ўртоғи ёнида бўлган пайтда, бахтли эканини айтишади.

Агар улар ёлғиз қолиб саволларга жавоб берганда, биринчи навбатда турмуш ва ўзаро муносабатлардаги қийинчиликлардан шикоят қилишди.
Турмушга чиқмаган аёллар айнан шунга ўхшаган муаммолар бўлмаганлиги туфайли улар бахтлидир.

Бироқ оила қуриш муваффақият белгиси ҳисобланган жамият босими ёлғиз аёлларда бахтли бўлиш ҳиссини камайтиради.

Таъкидланишича, асосан оила қуришдан кўпроқ эркаклар фойда кўради, улар тўғри ҳаёт, камроқ хавф-хатарга тушиш ва кўпроқ пул топишга ҳаракат қилади.

Аёллар эрга тегишдан камроқ фойда кўради, чунки уларда турли мажбурият ва ташвишлар кўпаяди. Шу сабабли, олим ёлғиз аёллар турмушга чиққан аёлларга қараганда кўпроқ умр кўради деб ҳисоблайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Энг бахтли одамлар тоифасига кимлар киради?