Фото: Fresh Plaza
Озиқ-овқатлар ҳаётимизнинг муҳим ва ажралмас қисми. Улар ҳақида кўпроқ билиш фойдали бўлиши аниқ.
Олмалар фақат биз кўниккан сариқ, яшил ва қизил рангларда бўлмайди. Унинг қора ранглиси ҳам бор. Аслида бу ранг тўқ сиёҳрангга яқин. «Қора олмос» навли бу мева фақат бир жойда – Тибет тоғларида ўсади. У кўп миқдордаги ультрабинафша таъсирида, шунинг учун ҳам олманинг пўсти ана шундай тўқ рангда.
Қулупнай меваси биз тасаввур қилган нарса эмас. Қизил лаҳм қисми уруғни ташиш ва тарқатиш вазифасини бажаради. Айнан у ўсимлик меваси ҳисобланади.
Фото: Adme
Лайм сувда чўкади, ва лимон эса сув юзасига чиқади. Бу меваларнинг турли зичликка эгалиги туфайли содир бўлади. Яна бир қизиқ факт: лимон терисида ўзини ҳаво чўнтаклари каби тутадиган нуқталар бор. Айнан шунинг учун ҳам лимон чўкмайди.
Оқ шоколадни шоколад деб аташ у қадар тўғри эмас. Унда анъанавий ширинликка хос бўлган какао дуккаклари мавжуд эмас. Оқ шоколад шакар, какао мойи (айнан у оқ ранг беради), лецитин, сут маҳсулотлари, ваниль экстрактидан тайёрланади.
Фото: Reddit
Coca-Cola Clear ичимлиги ноодатий шаффоф рангга эга. Маҳсулот япон бозори учун ишлаб чиқарилган. Ичимликдан карамель олиб ташланиб, ўрнига лимон қўшилган.
Кўплаб йиллар муқаддам сабзи оловранг бўлмаган. Унинг ҳозирги ранги – мутация натижаси. Тахминан ўн аср муқаддам илдизмева оқ ва сиёҳранг бўлган. Айтганча, ҳозир ҳам ўтмиш рангларини такрорловчи сабзи навлари мавжуд. Тўғри, уни оловранг сабзавот каби ҳамма ерда учратишнинг иложи йўқ.
Фото: Adme
Банан ишлаб чиқарувчилар унинг бир шингилини «қўл» деб аташади. Чунки у одатда 5-6 мевадан иборат бўлади. Битта банан нима деб аталишини топиш мушкул эмас. У бармоқ деб юритилади.
Лосось емишининг катта қисмини ташкил этувчи креветкалар сабаб пушти рангда. Шунинг учун тутқунликда етиштирилган ва дўкон пештахталарида сотиладиган лосось сунъий қизил рангга эга. Унинг озуқасига каротиноид – ўсимлик бўёқлари қўшилади. Фарқни эса ушбу суратда кўриш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади