Фото: Sputnik
Бир гуруҳ америкалик, испаниялик ва бразилиялик олимлар юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланишига ёрдам берадиган маҳсулотлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилади.
105 минг нафар кўнгилли иштирок этган узоқ муддатли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, юқори даражада қайта ишланган озиқ-овқат энг зарарлиси деб топилди.
Нон маҳсулотлари, ярим тайёр маҳсулотлар, газли ичимликлар, маккажўхори ёрмаси, қайта тикланган гўшт ва балиқ маҳсулотлари юқори даражада ишланган маҳсулотлар ҳисобланади. Улар таркибида шакар, ёғ, туз, сунъий ранг ва таъм кўп миқдорда мавжуд. Бунинг эвазига ушбу маҳсулотлар таркибида витамин ва тўқималар жуда кам бўлади.
Маълум бўлишича, юқори даражада қайта ишланган озиқ-овқатни истеъмол қилиш 11—13 фоизга турли юрак ва қон томирлари касалликлари хавфини оширади.
Тадқиқот натижаларига кўра, кунига тўрт порциядан зиёд қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш 62 фоизга ўлим хавфини оширади. Бундай маҳсулотларнинг ҳар бир қўшимча қисми ушбу хавфни 18 фоизга оширади.
Аввалроқ, олимлар кунига уч марта қисқа машқлар қорин қисмидаги ёғни йўқотиш учун ёрдам беришини аниқлашгани хабар қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади