Кайдзен – Toyota заводларида ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш учун минимал маблағ сарфлаб, иш жараёнларини мукаммал даражага етказиш учун ўйлаб топилган амалиёт. Катта омборхоналар, ишнинг ҳар бир босқичида доимий сифат назорати ва кўплаб бошқа нарсаларнинг мавжуд эмаслиги худди шу тарзда қайд этилган.
Уйда ишдагига қараганда вазифаларимиз камроқ, шундай экан, нима учун фойдали маслаҳатлардан шахсий мақсадларда фойдаланмаслик керак?
Кайдзен тамойилларига кўра ўтказилган тозалаш ишлари муайян натижалар келтириши лозим. Кўпроқ жой пайдо бўлиши, кундалик ишлар осон бажарилиши, уйни тартибли ва тоза сақлаш табиий одатга айланиши керак. Кайдзен доимий равишда мукаммалликка интилишни англатади, шунинг учун ҳам бир марта катта тозалаш ишларини ўтказиб, уйингиз ёғ тушса ялагудек бўлишига умид қилманг. Кайдзен аста-секин жорий этилади ва вақт талаб қилади.
Тизимда 5 та асосий тамойилдан фойдаланилади:
Саралаш
Бу буюмларни керакли ва кераксиз нарсаларга ажратишни назарда тутади.
Бунинг учун хона ўртасида бўш жой ҳозирланг, у ерда жой топилмаган нарсаларни вақтинчалик жойлаштирасиз. Кераксиз нарсалардан дарҳол халос бўлинг, уларни ташлаб юборинг.
Тартибга риоя қилиш ёки тизимлаштириш
Керакли нарсаларни шундай сақлаш лозимки, уларни топиш ва қўллаш тез ва осон бўлсин.
Вазифангиз – ҳар бир буюм учун уни олиш ва қайтариб қўйиш осон бўлган махсус жой топиш. Ана шунда тозалик автоматик ҳолга келади.
Агар буюмлар биргаликда қўлланилса, уларни бирга сақланг.
Бир-бирига ўхшаш нарсаларни битта идишга тахланг. Ҳар бир ғаладоннинг ўз вазифасини аниқланг. Техника қутисига ҳужжатларни солманг. Жавон ва қутиларга ном беришни унутманг.
Сифатли мебель учун маблағ сарфлашдан чўчиманг. Яхши мебель – муваффақиятнинг ярми демак.
Шошилманг. Кайдзен – инқилобий қайта тузилиш эмас, доимий ўзгаришлардир.
Тозаликни сақлаш
Уйни ҳар куни тоза сақлашга ёрдам берадиган қадамларни ўйлаб топинг.
Масалан, агар хонангиз кўп бўлса, уларнинг ҳар бирида чиқинди учун сават қўйган маъқул.
Стандартлаштириш
Тозалик ва тартибга солиш қоидалари барча учун мажбурий бўлиши лозим. Муваффақиятли ечимлар стандартлаштирилиши ва амалиётда қўлланилиши керак.
Рағбат тизимини стандартлаштиринг: агар кимдир эргономик қарор таклиф этса, уни мукофот билан тақдирлаш муҳим.
Мукаммаллаштириш
Ҳар бир уй тозаловидан кейин уйни яхшироқ қилишга интилиш учун тизим тамойиллари одатга айланиши лозим. Бюджет маблағларини режалаштиришга мебель ва таъмирлашни ҳам киритинг. Буюмларнинг жойлашиш чизмасини чизинг ва уларнинг жойини ўзгартиришдан чўчиманг. Натижаларни суратлар ёрдамида баҳоланг.
Кайдзен тамойиллари Американи кашф этмайди. Улар чуқур ўйлаш ва тажрибага асосланган ва ягона тизимга солинган.
Агар иш столингизни тартибга солишни истасангиз, тозалаш кўп куч ва вақт талаб этса, дастлаб мураккаблик сабабларини аниқланг. Кичикроқ стол қўйинг ва қоғозларни сақлаш учун махсус жавон ташкил этинг. Ана ўшанда иш столи ва ўзингизни чексиз равишда такомиллаштиришингиз мумкин. Бу айнан сиз учун амалдаги кайдзен фалсафаси бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади