09:10 / 08.06.2019
4 636

Тушкунликка қарши курашувчи энг фойдали маҳсулотлар

Тушкунликка қарши курашувчи энг фойдали маҳсулотлар
Баъзан ҳаётда ҳеч нарсадан хурсанд бўла олмай қоламиз. Асабийлашиш, хафагарчилик, тушкунлик доимий ҳамроҳга айланади. Бундай шароитда табиий антидепрессант маҳсулотлар ёрдамга келади. Бундай маҳсулотлар организмда бахт гармони деб аталувчи серотонин ва норипинефрин миқдорини оширади.

Ана шундай кайфиятни кўтарувчи маҳсулотлардан бири шоколаддир. Унинг хушбўй ҳиди ғазабланишни камайтириб, таркибидаги фенилетиламин бахт гормони — эндорфин ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади.

Организмдаги стрессга қарши курашишда бодом ҳам ёрдам беради. Таркибидаги магний туфайли асаб тизими ҳар қандай руҳий зўриқишга қарши тура олади. Шунингдек, ундаги Е витамини стрессни юзага келтирувчи эркин радикалларни нейтраллаштиради, Б2 витамини эса серотонин ишлаб чиқарилишига туртки бўлади.

Денгиз маҳсулотлари витаминларга бой бўлиб, таркибидаги оқсил, фосфор ва цинк антидепрессант самарага эга. Лосось балиғи омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, организмни стрессдан халос этишга ёрдам беради.

Броколли бутун организмни тозалаш, токсин ва канцерогенларни нейтраллаштириб, гормонал балансни тиклайди, стресс вазиятларда тинчланишга ёрдам беради.

Бизни ёшликдан сут ичишга мажбурлашади ва тўғри қилишади! Ҳар куни сут ичиш нафақат тиш ва суякларни кальций билан таъминлайди, балки стресс гармонлари ишлаб чиқарилишига ҳам тўсқинлик қилади.

Шунингдек, доим яхши кайфиятда бўлиш учун кўпроқ банан истеъмол қилинг. Банан таркибидаги уч хил табиий шакар: сахароза, фруктоза ва глюкоза қувватни тиклаш ва асаб тизимини мустаҳкамлашга кўмак беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тушкунликка қарши курашувчи энг фойдали маҳсулотлар