Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Масжидул Ҳаромда намоз ўқиб, саждага борганларида қурайш мушрикларидан Уқба ибн Абу Муъайт янги сўйилган туянинг ичак-чавоқларини у зотнинг бошлари аралаш елкаларига ташлади. Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бошлари ифлосланиб бошларини кўтара олмай қолдилар. Чунки бошлари ахлат ва қон бўлган эди. У ерда ҳолатни кўриб кузатиб турган мушриклар бир-бирларига суяниб, қараб кулишар эди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Шунда ҳеч ким бирор ёрдам қилишга ботина олмас эди. Охири бир одам бориб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кичкина қизлари Фотимани чақирди. Фотима тезда етиб келиб, ахлатни у зотнинг устиларидан олиб ташлади. Жуда ёш, бироқ, жасоратли қизчанинг журъати олдида мушрикларнинг дами чиқмай қолди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозини ўқиб бўлгач, қўлларини кўтариб: "Эй Аллоҳ, Қурайшнинг бу одамларини ўзинггга топширдим”, дедилар ва етти кишининг номини санаб ўтдилар. Уларнинг орасида, Уқба ибн Абу Муъийт, Умайя ибн Халаф ва бошқалар ҳам бор эди. Бу ҳолатни кўрган мушрикларни янада ваҳм босди, улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуосидан қўрқиб кетишган эди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд ирозияллоҳу анҳу айтади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоибад қилган мушрикларнинг барчаси Бадр жангида хор бўлиб, қатл этилганини кўрдим”.
Бу каби ҳолатлардан мурғак Фотиманинг кичик ақлига савол келиши табиий эди: "Бу кишилар отамга нимага азият бермоқда?" деган саволлар унинг мурғак қалбида аламли из қолдирди.
Онаси Хадича уни кўтариб олиб, бошқа қизлари билан Шиъби Абу Толибнинг водийсига борганида, Фотиманинг саволлари янада кўпайиб кетди. Фотима атрофидаги одамларга қаради, уларнинг ва отасининг қавми Бану Ҳошим ва Бану Абдул Мутталиб эди. Фотима улар қамалда эканликлари ва бирор кишининг уларга овқат сотиши ёки улардан сотиб олиши ман қилинганини англаб етгунича анча кунлар ўтди.
Атрофидаги одамларни очлик қамраб ола бошлади. Уни ҳам очлик қийнай бошлагач, дарахт баргларини ейишга мажбур бўлди. Бу ҳолат 3 йил давом этди. Агар уларга яширинча озуқа келтирувчи соғин туялар бўлмаганида, кўпчилик очликдан ўлиб кетган бўларди. Фотима тоғаси Ҳаким ибн Ҳизом ибн Ҳувайлид халққа таом етказиб берувчилардан эканини ўшанда билди.
Фотиманинг ёши улғайиб, саккизга яқинлашгач, жиддий саволлар бера бошлади. У отасининг ўз қавмига само ва ернинг Парвардигори ягона Аллоҳга ибодат қилиш ва ундан ўзга турли санамларни тарк этиб, гўзал хулқ, яхши қўшничилик, иффат, таҳорат, омонатдорликка даъват қилувчи пок бир дин олиб келганини тушуниб етди.
Унинг хаёлини: “Агар Отам уларни мана шу эзгу ишлар учун даъват қилаётган бўлса, нима учун улар отамга азият беришади?," деган саволлар чулғаб олди. Лекин Фотима саволларига жавоб ололмади, у фақат отаси айтган гапларни тинглаб, иймон келтирди ва умри бўйи у зотнинг барча оғриқ ва азиятларига шерик бўлди...
Манбалар асосида Абдувоҳид ЎРОЗОВ тайёрлади
Манба: Azon.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади