17:00 / 06.07.2019
3 660

Муваффақиятли ва бахтли бўлишингизга халақит қиладиган 4 баҳона

Муваффақиятли ва бахтли бўлишингизга халақит қиладиган 4 баҳона
Муваффақиятга элтувчи йўл машаққатли бўлиши мумкин, бироқ уни ҳеч ким сиз учун босиб ўтмайди. Фақат ўзингизгина ўз ҳаётингиз учун масъулсиз. Шунинг учун баҳоналар изламанг, ҳаракат қилинг. Лайфхакер ана шу йўлда қандай баҳоналар тўсиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида мақолани тақдим этди.

Муваффақиятга эришишда сизга халақит берадиган биргина инсон бу – сизсиз. Жамият ҳам, давлат ҳам, бошқа биров ҳам эмас. Сўзсиз, айримларнинг имкониятлари кўпроқ, масалан, ўзига тўқ ота-оналарнинг фарзандларида. Бироқ ҳеч нарсага қарамай, ҳар қандай инсон ўз мақсадига эришиши мумкин. Бунинг учун сизга олға ҳаракат қилиш имкониятини бермаётган фикрлардан халос бўлиш лозим.

1. «Муваффақиятли бўлишим учун олий маълумотга эга бўлишим керак»
Йўқ. Орзуингиздаги ҳужжат бирор киши учун кунига 8 соат ишлашни истаётган бўлсангизгина керак бўлади. Агар ўз ишингизни очсангиз, ўз-ўзингизга хўжайин бўласиз.

Олий маълумотсиз ҳам бизнес қуриш мумкин. Facebook асосчиси Марк Цукербергни ёдга олинг. У энг машҳур ижтимоий тармоқни яратиш учун Гарвардни ташлаб кетган. У ўзи севган ва қўлидан келган иш билан шуғулланган. Бу эса унга катта бойлик орттиришда қўл келди. Университет автоматик тарзда ақллироқ бўлиб қолишни кафолатламайди. Мустақил ўқиб-ўрганиш кўпинча анча самарали.

2. «Вақтим йўқ»
Инсонлар ўз муваффақиятсизликларини кўпинча ана шу тарзда оқлашади. Бир дақиқа ҳам бўш вақти бўлмаган одамни излаб топиш мушкул бўлса керак. Компьютер ўйинларини ўйнаш ёки янгиликлар лентасини кўздан кечириш ўрнига ўзингиз севган иш билан шуғулланинг. Севимли машғулотингиз муваффақиятли бизнесга айланиши мумкин. Албатта, баъзида дангасалик устунлик қилади. Бироқ мақсад сари майда қадамлар билан ҳаракат қилсангиз, охир-оқибат қатъиятлилигингиз учун мукофотга эга бўласиз.

3. «Ёшим ўтиб қолди»
Миянгиз ҳали ҳам ишламоқда. Ҳали ҳам вақтингиз бор. Тирик экансиз, истаган нарсангизга эришишингиз мумкин. Ўқиш-ўрганишнинг кечи йўқ. Ҳатто 20 ёшдан анча катта бўлсангиз ҳам бу қўл қовуштириб ўтириш учун баҳона бўлолмайди.

4. «Бу жуда мураккаб. Нимадан бошлашни билмайман»
Бошлаш доим оғир. Ташаббус кўрсатинг. Фойдали маълумотни излашни бошламасангиз, бирор янги нарса ўрганолмайсиз. Ёрдам сўраб касбининг усталарига мурожаат қилинг.

Саёҳатдаги энг мураккаб иш – уйдан чиқиб олиш. Бор-йўғи бошланг. Кейин эса қўрқувларингизни юзингизда табассум билан ёдга оласиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Муваффақиятли ва бахтли бўлишингизга халақит қиладиган 4 баҳона