23:43 / 16.07.2019
5 540

Иссиқ уришининг аломатлари ва кўрсатиладиган биринчи ёрдам

Иссиқ уришининг аломатлари ва кўрсатиладиган биринчи ёрдам
Кўпчилик йил давомида ёз келишини кутиб яшайди. Очиқ осмон, таътил, пляж ва шу билан бирга иссиқни саломатликка таъсири муаммолари. Асосий муаммолардан бири бу қуёш ёки иссиқ уриши ҳисобланади. Қуйидаги мақола қуёш урганда кўрсатиладиган биринчи ёрдам ҳақида тасаввур ва билимингизни оширишда кўмак беради.

Биология
Организмимиздаги тана ҳароратимиз Цельсий бўйича 36,6 даражани ташкил этади. Терлаш танани қизиб кетишдан сақлаб туради ва ортиқча энергияни чиқариб ташлайди. Аммо исталган пайт термоназорат жараёни ишдан чиқиши мумкин, айниқса, ёзда бу жараён тез-тез учраб туради.

Организмдаги термоназорат бузилиш сабаблари
Умуман олганда, одам кучли мавжудот ҳисобланади. Организмдаги исталган жараённи бузиш учун бирор-бир жиддий сабаб бўлиши керак. Иссиқ уришига қуйидаги омиллар сабаб бўлади: юқори ҳарорат ва намликда узоқ вақт қолиш; тик қуёш нури остида узоқ вақт бўлиш; мана шу ҳолатларда ўта фаол бўлиш; сув етишмаслиги.

Ўйлагандан кўра хавфли
Иссиқ уриши одамлар орасида жиддий қабул қилинмайди, аммо хато қилинади. Термоназорат тизимининг бузилиши тезлик билан сув-туз меъёрини бузилишига, қон айланишининг секинлашишига ва юрак аритмиясига олиб келади. Иссиқ уриши натижасида кўп ҳолларда юрак уриши тўхтаб қолади ва мияга қон қуйилади.

Аломатлари
Иссиқ ургач, организм фавқулодда ҳолатга ўтади ва яшаб қолиш учун ниманидир қурбон қилишга тайёрланади. Кейинги аломатлар қуёш остидан дарҳол кетиш лозимлигига ишора қилади: ҳолсизлик, бош айланиши, рангнинг оқариши, терлашнинг кучайиши, ҳароратнинг ошиши ва ҳушдан кетиш.

Нима қилиш керак?
Иссиқ уришининг дастлабки аломатлари дарҳол реакция беришга ундайди. Ҳар қандай ҳолатда “тез ёрдам” хизматини чақиришга тўғри келади. Аввало, вазиятни ўзингиз баҳолай билинг: жабрдийда соя ва салқинда ўзини яхши ҳис этади. Агар бундай имконият бўлмаса, ҳаво айланадиган ва салқин бино ичига кириш лозим. Жабрдийданинг боши юқори ҳолатда бўлиши керак.

Тана кенгроқ майдонда жойлашиши лозим, бу танадан ортиқча энергия чиқиб кетишига сабаб бўлади. Пешонага қўйилган муздек компресс инсонни ҳушига келтиради. Кўп суюқлик ичиш сув-туз меъёрини жойига келтиради. Агар ёнингизда валериан бўлса, унда 20 томчи қўйиб ичиб юборилса, ҳаммаси жойига тушади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Иссиқ уришининг аломатлари ва кўрсатиладиган биринчи ёрдам