Тарвузни тўғри танлаш учун нималарга аҳамият бериш керак? Экспертлар, биринчи навбатда, тарвуз сотилаётган жой ва тарвузнинг ташқи кўринишига эътибор беришни таъкидлашмоқда. Тарвуз пишган-пишмаганини текшириш учун тақиллатиб кўрсангиз ҳам бўлаверади.
Қаердан сотиб олиш керак?
Мутахассислар тарвузни етиштирилган далага яқин жойдан сотиб олишни маслаҳат беришади. Шунда серсув ва пишган тарвузни харид қилиш эҳтимоли ортади. Агар бунинг иложи бўлмаса, уни махсус бозор ва дўконлардан сотиб олган маъқул. Супермаркетларда тарвузлар арзон бўлиши мумкин, лекин уларнинг сифати шунга ярашалигини унутманг.
Яхши ёки ёмонлигини қандай аниқлаш мумкин?
Тарвузни сотиб олишдан олдин уриб кўринг. Жарангламаса — пишиб ўтиб кетган, ҳаддан ташқари жарангласа — ҳали пишмаган бўлади. Аслида пишган тарвуз янгроқ ва зириллаган товуш чиқаради. Харидор тарвузнинг ташқи кўринишини ҳам баҳолаши зарур — у ёрилмаган ва қирилмаган бўлсин. Яна пўсти ялтирамаслиги керак, пишган тарвузнинг пўсти жилосиз бўлади. Шунингдек, пўстида албатта ёрқин-сарғиш ранг бўлиши лозим. Бу унинг вақтида йиғиб-териб олинганидан далолат.
Шакли ва туси эса, экспертларнинг таъкидлашича, тарвузнинг таъмига таъсир қилмайди: селекционерлар турли шаклдаги ва тусдаги тарвуз навларини ўрганиб кўришган. Айримлар сотиб олаётганда тарвузни қисиб кўришади, қарсилласа — пишган деб ўйлашади. Бироқ, мутахассисларнинг фикрига кўра, бу мезон ҳам тарвузнинг мазасига таъсир қилмайди.
Сифатини ва нитрат ишлатилмаганини қандай текшириб кўрса бўлади?
Харидорлар сотувчидан маҳсулотга тегишли ҳужжатни талаб қилиш ҳуқуқига эга: у ерда маҳсулот манбаи, шунингдек, сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлади. Уйга келганда эса тарвузни ҳовузчадаги сувга солинг. Борди-ю, тарвуз чўкса, пишиб ўтиб кетганини ва ҳавоси чиқиб кетганини билдиради.
Яна бир текшириш усули — тарвузни кесинг ва оқ уруғлар сонига разм солинг. Агар улар ҳаддан ташқари кўп бўлса, нитратлар билан ўғитланган демак. Бунда тарвуз эти тезроқ пишади, уруғнинг пишишига эса ўғитлаш ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Мутахассислар тарвуз этидаги оқ ва сариқ томирларга ҳам аҳамият қаратишни маслаҳат беришади: мабодо улар ҳаддан ташқари кўп бўлса, тарвуз азот ўғити билан ҳаддан ташқари тўйинган деган тахминга келиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади