19:30 / 11.09.2019
7 593

Кўриш ўткирлигини уй шароитида текшириш усули

Кўриш ўткирлигини уй шароитида текшириш усули
Фото: «OPTIKA-UFA»
Кўриш ўткирлиги — кўзнинг бир-биридан бирмунча масофада жойлашган икки нуқтани алоҳида-алоҳида кўриш қобилияти, яъни кўз ўткирлиги кўрсаткичи. 1,0 катталикдаги кўриш ўткирлиги меъёр (яъни 100 фоиз) ҳисобланади. Одам меъёрдан ортиқ кўриш ўткирлигига ҳам эга бўлиши мумкин. Масалан, 1,2 ёки 1,5. Бироқ аксарият кишилар меъёрдан паст кўриш ўткирлигига эга — 0,8, 0,4 ёки 0,05 ва ҳоказо.

Амалда одамнинг буюмни аниқ кўриш масофасини текширамиз. Масалан, кўриш ўткирлиги 1,0 бўлган одам автомобиль рақамини 40 метр масофадан ўқий олиши мумкин. Кўриш ўткирлиги 0,4 бўлганлар эса рақамларни 16 метрдан кўра олишади.

Кўриш ўткирлиги оптотипли махсус жадваллар асосида аниқланади. Головин-Сивцев жадвали, айниқса, кенг тарқалган — айнан у офтальмологлар хонасида осиғлиқ туради. Бундай жадвални ўзингиз учун чоп этиб, уйда ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Кўриш ўткирлигини текширишга мўлжалланган жадваллар турли катталикдаги бир типли белгилардан иборат — бу ҳарфлар, турли ёнлари узилган ҳалқалар (Ландольт ҳалқаси) ёки расмлар (болалар учун) бўлиши мумкин. Илк бор бундай жадвални 1862 йили голландиялик офтальмолог Г.Снеллен ўйлаб топган — у ҳозиргача хорижда ишлатилади. Россияда офтальмолог Д.Сивцев ишлаб чиққан шунга ўхшаш жадвал қўлланилади. У ҳарф ва Ландольт ҳалқаларидан ташкил топган.

Жадвални тайёрлаш учун ялтирамайдиган оқ қоғоздан фойдаланилади. Ҳар бир қоғознинг ҳажми чоп этилганда А4 бўлиши керак, мўлжал — альбом кўриниши. Учта қоғозни чоп этиб, уларни бир-бирига ёпиштириш ва жадвални деворга ўрнатиш мумкин: кўриш ўткирлигини текширганда 10-қатор кўз сатҳида бўлиши зарур.

Жадвалнинг учта қисмини интернетдан сақлаб олиб, чоп этинг.

Кўриш қобилиятини текширишдан олдин жадвални чироқ ёрдамида ёритиш зарур. Ҳар бир кўзни алоҳида-алоҳида текширамиз: бир кўзни кафт билан ёпиб, иккинчисида ҳарфларни ўқиймиз. Ёпиқ кўзни юммаймиз. Жадвал кўздан 5 метр масофада жойлашган бўлиши шарт. Белгиларни аниқлашга 2-3 сония вақт ажратилади.

Кўриш ўткирлигининг рақамли маъноси меъёрдан ортиқ хатога йўл қўймаган охирги қатордаги V ҳарфи маъносига тенг.
V=0,3–0,6 қаторда биттадан, V>0,7 қаторда иккитадан ортиқ хатога йўл қўймаган бўлсангиз, кўриш ўткирлиги тўлақонли ҳисобланади.

Агар кўриш ўткирлиги 1,0 дан қуйи, яъни шартли 10-қатордан пастдаги ҳарфларни кўрмасангиз ёки деярли ҳеч бирини илғамасангиз, офтальмологнинг профессионал кўригидан ўтишни маслаҳат берамиз. У ерда кўриш қобилиятингизни ҳар томонлама текширишади — кўз рефракцияси, кўз туби, кўрув аппаратининг функционал ҳамда анатомик хусусиятлари ва ҳоказолар.



arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўриш ўткирлигини уй шароитида текшириш усули