15:36 / 15.09.2019
3 310

Чой миянинг яхшироқ ишлашига ёрдам беради

Чой миянинг яхшироқ ишлашига ёрдам беради
Cингапур Миллий Университети тадқиқотчилари катта ёшли чойхўрларнинг мияси чой ичмайдиган одамларга қараганда яхшироқ ишлайди деган хулосага келишди.

Олимлар 60 ёшдан ошган 36 нафар катталар ёшлилар орасида тажриба ўтказишди. Уларнинг соғлиғи тахминан бир хил. Улар нейропсихологик тестлар, магнит-резонанс томография (МРТ) натижаларини таҳлил қилдилар ва шундай хулосага келдилар: 25 йил давомида ҳафтасига камида тўрт марта қора, кўк чой ичган одамларда мия яримшарлари бир-бири билан янада самарали тарзда боғланган бўлади.

Доцент Фенг Леининг фикрига кўра, ушбу тадқиқот натижалари чой ичишнинг мия тузилиши учун фойдаси ва уни ёшга боғлиқ бузилишлардан ҳимоя қилишнинг дастлабки далилидир.

Аввалроқ, Огайо штати университети олимлари кўк чой танадаги яллиғланишни камайтиради ва семириб кетишининг олдини олишга ёрдам беришини аниқлаганлар. Бу ичимлик таркибидаги моддалар ичакнинг фаолиятини яхшилайди ва фойдали бактериялар кўпайишига ва унинг деворларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Чой миянинг яхшироқ ишлашига ёрдам беради