12:13 / 24.09.2019
3 940

Кўп емаётганимизнинг олти белгиси

Кўп емаётганимизнинг олти белгиси
Фото: Yellmed
Танага етарлича озуқа тушмаётганини қандай аниқлаш мумкин? Шунингдек, қайси аломатлардан эҳтиёт бўлиш керак?

Қувват етишмаслиги
Эрталаб ўриндан туришга қийналасиз: танага етарли бўлган 7-8 соатлик уйқуга қарамай ваннахонада гиламга ўтиргингиз ёки яна ётиб ухлагингиз келади. Бу қувват етишмаётганини англатади. Гўзал жинс вакили кунига тахминан 1500 — 2400, эркаклар эса 2000 — 3000 калория қабул қилиши лозим.

Бош айланиши, ҳушдан кетиш
Агар одам мунтазам тўйиб овқатланмай юрса, кўпинча қонда қанд миқдори бирдан камайиб кетиши мумкин. Бу бош айланиши ва ҳушдан кетишга сабаб бўлади.
Яна бир сабаби — сувсизланиш. Тўйиб овқатланишдан ташқари, кунига етарлича сув ичиш зарур. Қанча кўп бўлса, шунча яхши.

Миянинг ёмон ишлаши
Мия ҳар куни тана қабул қилаётган қувватнинг чорак қисмига эҳтиёж сезади. Оч қолганда керакли маълумотни унутишингиз ёки муҳим масалага эътиборингизни жалб қилолмаслигингизни сезганмисиз?
Нутриентлар танқислиги хотира ва мия фаолиятини ёмонлаштиради. Ҳатто тушлик қилишга улгурмасангиз ҳам, ёнингизда қора шоколад, ёнғоқ ва туршак бўлсин.

Соч тўкилиши, тирноқлар синиши
Агар соч ва тирноқларингиз аянчли ҳолатга келиб қолган бўлса, таомномангизга эътибор беринг. Озуқа етишмаслигидан биринчи бўлиб соч ва тирноқ қопламаси таъсирланади. Тухум, балиқ, исмалоқ, сули, писта, зиғир ёғи истеъмол қилинг.

Асабийлик
Бекордан-бекорга асабийлашсангиз, оч одам — жаҳлдор одам, деган гапни эсга олинг. Яхши овқатланмаслик тажовузкорликни оширади. Озиқ моддалар танқислиги инсонни ғамгин ва жаҳлдор қилиб қўяди.

Оёқ-қўллар музлаши
Шундай тоифа одамлар борки, уларга ҳамиша совуқ туюлади. Ҳатто ёзда ҳам бурун ва оёқ-қўллари музлайди. Бундайлар кўпинча озғин бўлишади: иссиқликни сақлашга қийналади. Чунки бунинг учун етарлича калория керак. Одатда яхши овқатланмайдиган одамларнинг тана ҳарорати паст бўлади.

Борди-ю, бу белгиларни ўзингизда сезсангиз, дарров фаст-фуд ва булочкаларга ёпишманг. Етарлича нутриент истеъмол қилиш кўп овқат ейиш кераклигини англатмайди. Муҳими балансланган ва етарлича калорияли овқатланиш лозим.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўп емаётганимизнинг олти белгиси