6 147
Кимёвий гел соғлиқ учун зарар. Экологик тоза идиш ювиш воситасини қандай тайёрлаш мумкин?
Фото: Google.com
Бугун ҳар бир аёл ўз ошхонасини замонавий идиш ювиш воситаларисиз тасаввур қила олмайди. Бир-икки томчи дастмолга томизилган кимёвий восита ҳар қандай ёғлиқлик даражаси мавжуд идишни топ-тоза қилади. Аммо унинг қай даражада ўзи ва оила аъзоларининг соғлиғига таъсир қилиши ҳақида камдан-кам аёллар ўйлаб кўришади.
Кўпчилик идиш ювиш воситалари билан ювилган идиш-товоқни камида етмиш маротаба чайқаш зарурлигини билишмайди. Аксарият ҳолатда восита таркибидаги зарарли кимёвий моддалар идиш юзасида қолиб, овқат билан инсон организмига тушади ва бир қанча оғир касалликларни келтириб чиқаради.
Идишларни ювишга мўлжалланган воситалар кимёгарлар тилида юзанинг фаол моддалари (ЮФМ) деб аталиб, улар катионли (КЮФМ), анионли (АЮФМ), амфотерли (АмфЮФМ), неионогенли (НЮФМ) ларга бўлинади. Ушбу кимёвий бирикмаларни идиш юзасидан ювиб тушириш анча қийин.
Аввало идиш ювиш гели билан ювилганда сув томчиларида эриган ЮФМ бўлади. Сув қуригач, мазкур моддалар идиш юзасини қоплайди. Биз идишга иссиқ овқат солганимизда, айнан ЮФМ овқатимизга қўшилади ва емак билан биргаликда организмимизга киради. Ҳар бир оила аъзоси бир йилда 200 граммгача кимёвий ювиш воситаларини «ейди»!
70 фоиз аллергик ва бошқа касалликлар айнан ошхонамизда кимёвий идиш ювиш воситаларидан фойдаланиш натижаси эканлигини билмайди. Энг зарарсиз восита бу кул ва кир ювиш совуни, чой содаси, ханталдир. Безарар идиш ювиш воситасини тайёрлаш учун бир дона кир совунни қирғичдан ўтказиб, уни шиша идишга жойланг, устидан ярим қути чой содасини солиб, илиқ сувда ивитиб қўйинг. У энг ёғли идишларингизни ҳам бир зумда тоза қилиб, мутлақо безарардир.
Бундан ташқари улар сувда эриб, атроф-муҳитга ҳам зарар етказмайди. Сувни тежаш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради