13:10 / 01.11.2019
3 285

Меҳр, умид ва қадр...

Меҳр, умид ва қадр...
Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим-қадим замонда, катта ўрмон томонда бир чолу кампир яшаган экан...
Бувимнинг эртаклари ҳамиша шундай бошланар эди. Унда ёлғизликдан зериккан чолу кампир хамирдан, қордан, лойдан бола ясар, хамирдан ясаган боласи ёмғирда қолиб ивиб кетар, қордан ясаган боласи оловдан сакраб эриб кетар, лойдан ясаган боласи эса йиқилиб синар эди. Ва ёлғизликда қолган чолу кампир узоқларга термулиб яшашдан бўлак чора топа олмасди.

Энди ўйлаб қарасам бувим менга эртак эмас, ҳаётдан сабоқ бериб келган эканлар. Эртакдаги чолу кампирнинг ёмғирдан қолган хамир боласи - меҳр, оловда эриган қор боласи - умид, йиқилиб синган лой боласи - қадр экан. Биз азизларимизга ёмғирда қолмайдиган меҳр, оловда эримайдиган умид, йиқилиб синмайдиган қадр бўлайлик.
Наргиза Камалова

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Меҳр, умид ва қадр...