Мунтазам равишда меъёридан ортиқ ишлаш эркакларда соч тўкилиши хавфини икки карра оширар экан. Сонгюнгван университетидаги кореялик тадқиқотчилар худди шундай хулосага келишди, дея тадқиқот натижаларини эълон қилган Medical Daily нашри.
Тадқиқотчилар 2013 йилдан 2017 йилга қадар 20 ёшдан 59 ёшгача бўлган 13,4 минг нафар эркак устидан назорат олиб боришган. Улар синовдан ўтувчиларни уч гуруҳга бўлганлар. Биринчи гуруҳ ҳафтасига 40 соат, иккинчи гуруҳ — 52 соатгача, учинчиси — 52 соатдан ортиқ ишлаган. Шунингдек, натижага таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар, хусусан, эркакларнинг ишлаш жадвали, ёши, маълумоти, оилавий аҳволи, зарарли одатлари ҳам ҳисобга олинган.
Мутахассислар фикрича, ҳафтасига 52 соатдан кўп ишлайдиган эркакларда ялтирбош бўлиб қолиш ҳолатлари икки марта кўпроқ учрайди. Стандарт иш жадвали ҳафтасига 40 иш соатини ташкил этса-да, кўплаб ходимлар офисда қолиб, яна маълум вақт ишлар экан.
Натижаларга кўра, меъёрдан ортиқ ишлаш туфайли юзага келадиган стресс, бош терисида гормонал ўзгаришларни юзага келтириши ва соч фолликулалари ўсишини секинлаштириши мумкин. Яъни стресс туфайли иммун тизимнинг ўзи соч қопламига ҳужумга ўтиши мумкин.
Эркакларда калликнинг илк белгилари 20-30 ёшларда пайдо бўлади, шу боис экспертлар уларга иш соати миқдори ортидан диққат билан кузатиб боришни тавсия этадилар. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади