10:30 / 27.11.2019
3 946

Тунда очиқ қолдирилган дераза семизлик ва диабетнинг олдини олиши аниқланди

Тунда очиқ қолдирилган дераза семизлик ва диабетнинг олдини олиши аниқланди
Тунда очиқ қолдирилган ва ётоқхонага салқин ҳаво киритувчи дераза ойнаси II турдаги диабет ва семизликдан халос бўлишга ёрдам беради.
Нидерландиядаги Лейдан университети тадқиқотчиларининг илмий изланишлари BMJ Open Diabetes Research & Care журналида тақдим этилди.

Олимлар АҚШнинг 50 штати, Гуам ороли, Пуэрто-Рико ва Виргин оролларида ўртача ҳарорат ва диабет бўйича маълумотларни ўрганиб чиқишди. Маълум бўлишича, ҳарорат кўтарилгани сари диабетга чалинганлар сони 0,314 тага кўпайтган. Шу тариқа, иссиқ уйлар ва идораларда кўп вақт ўтказиш бутун дунё бўйлаб бир йилда минглаб семизлик ва диабет ҳолатларини келтириб чиқарар экан.

Инсон организмида икки турдаги ёғ тўпланади: калориялар захирасидан ўрин олган оқ ёғ ва қайта ишланиб энергияга айланувчи ҳамда танани иситувчи жигарранг ёғ. Атрофдаги ҳарорат қанчалик юқори бўлса, танани иситишга шунча кам калория сарфланади, бу эса ортиқча вазн тўпланиши ва диабет ривожланишига сабаб бўлади. Тананинг совуши метаболизмни тезлаштиради. Шамоллаш эса соатига 400 калориягача йўқотиш имконини беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тунда очиқ қолдирилган дераза семизлик ва диабетнинг олдини олиши аниқланди