
Фото: Getty Images
Германиянинг Дюссельдорф шаҳридаги клиника бош шифокори, кардиолог Торстен Дилл юрагини соғлом сақлаш учун нималарга амал қилиши ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда Focus нашри хабар берди.
Диллнинг таъкидлашича, у об-ҳаво қандайлигидан қатъи назар, ҳафтада уч марта бир соатдан сайр қилади, чунки юрак учун мунтазамлик муҳимдир.
Унинг айтишича, у лифтдан фойдаланишдан воз кечиб, зинапоялардан фойдаланади.
Кардиолог жисмоний машқлардан ташқари, вазнни барқарор сақлаш учун овқатланишда маълум қоидаларга амал қилишини айтган. Мисол учун, у гўшт ўрнига балиқ ва сабзавотларни афзал кўради.
Шифокорнинг эътибор қаратишича, юрак касалликларининг асосий омили стресс ҳисобланади, чунки у кўпинча уйқу билан муаммолар ва тамаки чекиш, спиртли ичимлик ичиш ва кўп ширинлик ейиш каби зарарли одатларга сабаб бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар