21:30 / 04.01.2020
4 901

Олимлар туғилиш санаси ва инсон саломатлиги ўртасида боғлиқликни аниқлашди

Олимлар туғилиш санаси ва инсон саломатлиги ўртасида боғлиқликни аниқлашди
​Инсоннинг қайси ойда туғилгани унинг соғлиғига таъсир кўрсатади – Аликанте университетилик тадқиқотчилар шундай хулосага келишди. Олимлар кенг тарқалган 27 та касалликни ойлар билан солиштириб чиқишди ва улар ўртасида ўзаро боғлиқлик бор эканига гувоҳ бўлишди. Тадқиқот натижалари Medicina Clinica журналида эълон қилинган.

Аликанте университетилик олимлар ўтказган тадқиқотда 30 минг киши қатнашди. Улар маълумотларни таҳлил қилиб, қайси ойда туғилиш соғлиққа ижобий таъсир қилишини маълум қилишди.

Масалан, аниқланишича, сентябрь ойида дунёга келган эркаклар қалқонсимон без билан муаммоларга дуч келса, июнда туғилган аёллар кўпроқ қаттиқ бош оғриғидан шикоят қилишади.

Тадқиқотчиларнинг тахминича, инсон соғлиғи ҳаётининг илк ойларидаги қуёшнинг фаоллигига боғлиқ экан. Етарлича қуёш нури ва D витаминини олмаган чақалоқлар доимий касалликлардан кўпроқ азият чекади.

Бундан ташқари, олимлар ҳомиладор аёлнинг соғлиғи ҳолатини ҳам эътиборга олишди. Мавсумий вируслар ва аллергия бўлажак она организмига таъсир кўрсатади ҳамда туғилажак бола учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, бир ойда туғилган эркак ва аёллар турлича касалликларга йўлиқиши мумкин. Тадқиқот натижалари Medicina Clinica журналида эълон қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар туғилиш санаси ва инсон саломатлиги ўртасида боғлиқликни аниқлашди