Айтишга осон: бухоролик журналист, меҳнат фахрийси Шавкат Асадов 46 йилдирки, юрак ишемия касаллиги билан курашиб келади. Не-не муолажалар олмади, не-не шифокорлар қабулида бўлмади, дейсиз. Ажабланарлиси, ҳақиқий шифони у асаларидан топди.
— Неча йилдирки, бу хасталикни асал ва асаларининг ноёб маҳсулоти — она ари сути билан даволаб келаман, — дейди Шавкат ака. — Бундан ташқари, вақт-вақти билан танамнинг юрак жойлашган қисми атрофини асаларига чақтираман ҳам. Шу каби усуллар воситасида юрагим уриши меъёрига тушади. Ўзимни анча яхши ҳис этаман.
Асал ва асаларининг фойдали хусусиятлари тўғрисида соатлаб суҳбатлашиш мумкин. Хусусан, Шавкат ака билан. Бу инсон болалигидан шу соҳага меҳр қўйган. Асаларичиликка оид китобларни ўқийди, манбаларни излайди. Ўзи ҳам асалари парвариш қилади. Хонадонида айни пайтда 70 та асалари оиласи бор.
— Тиб илмининг султони саналган Абу Али ибн Сино “Асал аъзойи баданга тетиклик бағишлайди, овқат ҳазм қилишни яхшилайди, иштаҳани очади, хотирани мустаҳкамлайди, эрта қаришнинг олдини олади,” дея ёзиб қолдирган, — дея давом этади суҳбатдошимиз. — Асалнинг ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ярасини, гастритни, жигар хасталигини, буйрак, юрак, асаб, кўз касалликларини, анемия — камқонликни даволашда асқотиши фанда яхши маълум.
Лекин биз назаримда, ҳозир кўпроқ асал етиштириш ҳақида ўйлаш билан чекланиб қоляпмиз. Ваҳоланки, асаларининг бошқа маҳсулотлари, хусусан, урғочи асалари сути инсон саломатлиги учун жуда фойдалидир. Мен ҳатто асаларининг жасади ҳам шифобахш эканлигига ўз тажрибамда ишонч ҳосил қилдим.
Ҳаваскор асаларичининг буни алоҳида таъкидлаши бежиз эмас. Шу соҳага оид озгина маълумотга эга киши ҳам яхши билади: бу қанотли мавжудотларнинг умри у қадар узоқ эмас. Шавкат ака нобуд бўлган асалариларни ташлаб юбормайди. Уларнинг жонсиз танасидан махсус аралашма тайёрлайди.”Турмуш ўртоғим анча йиллардан буён қанд хасталигидан азият чекади. Мен уни мана шу аралашма билан даволаб келяпман”, дейди суҳбатдошимиз.
Ҳа, табиат сир — синоатга бой. Ундаги митти жонзот асалари ҳам бундан истисно эмас. Бу сирларни ўрганиш, асаларининг ҳали тўлиқ кашф этилмаган хусусиятларини аниқлаш фойдадан холи эмас, албатта.
Изоҳ: Ушбу усуллардан фойдаланиб кўриш тавсия этилмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди