Қорақалпоғистон Республикаси жанубий туманларининг бирида юз берган ушбу жиноятнинг ўз вақтида олди олинганида эди, бугунги кунга келиб, гулдек бир қизнинг номуси оёқости бўлмаган, ёш, навқирон икки йигит эса темир панжара ортида ўтирмаган бўларди.
1993 йилда туғилган Бегзод Эргашев бундан уч йил олдин баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятга қўл урган, аммо суднинг ажримига кўра унинг айблилик масаласи тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан ҳаракатдан тугатилганди. Бу, агар у теранроқ фикр юритганида, ёшликдаги хатосидан тегишли хулоса чиқариб олиши учун ўзига берилган имконият эди.
Афсус, биз ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеа «қаҳрамон»ларидан бири ўтмишдаги хатосидан тегишли хулоса чиқармади. Аксига олиб, бекор юрди, тайинли бир ишнинг бошидан тутмади, қолаверса, ёш оиласи «ташвиш»ини ота-она ихтиёрига топшириб, «ўзига ўхшаган»лар билан улфатчилик қилишни одатга айлантирди.
Б.Эргашев шундай кунларнинг бирида ахлоқан қашшоқлиги боис оиласидан ажрашган, на келинлик хонадонига, на ота уйига сиғмай, саёқ юрган Дилноза Ҳамидуллаева билан танишиб қолади. Буни қарангки, «дунёқарашлари» бири-бирига ўхшаш бу кимсалар «пинҳона» учрашувларини ҳам бошлаб юборишади.
Дарвоқе, кези келганда яна бир гапни айтиш жоиз, Б.Эргашев бу пайтларда ўзига олдиндан таниш бўлган, ҳали балоғат ёшига етмаган қизнинг ҳам «бошини айлантириб», хаёлида, уни ҳам ўзиники қилиб қўйганди…
Бегзоднинг бундай юришлари кунлардан бир кун қандайдир кўнгилсизликни келтириб чиқариши ўз-ўзидан маълум эди. Аммо, Бегзод, Дилноза ва уларнинг танишлари бўлган Ойназар Муратов, Ойбек Ҳайитов ва Шоҳрух Ихтиёровлар бу ҳақиқатни ҳатто хаёлига ҳам келтирмасди.
Туман ҳудудида жойлашган кафеларнинг биридан маст ҳолатда чиққан йигитлар «ўтириш»ни давом эттириш мақсадида О.Ҳайитовнинг бўш турган уйига боришади. Табиийки, ичкиликбозлик бу ерда ҳам давом этиб, «ўтириш» қизийди. Орадан бироз вақт ўтгач, Бегзод маст ҳолатида бу уйга вояга етмаган танишини ҳам олиб келади.
Ҳали балоғат ёшига етмаган, унинг устига, бундай тартибсиз «ўтириш»ларда иштирок этиб кўрмаган қиз ўзини ноқулай сезади. Айниқса, унинг қўлига ароқ тўла пиёла тутқазилганида, у дастурхон атрофидагиларга ўзининг ароқ ичиб кўрмаганлигини ва умуман, ичишни хоҳламаслигини айтади. Лекин, у «ичмайман» деб қанча ҳаракат қилмасин, барибир, атрофдагиларнинг қистови билан ичишга мажбур бўлади.
Мана шундай қистов остида уч-тўрт пиёла ароқ ичган қиз маст бўлиб қолади. Ёшлигидан фойдаланган ҳолда бошини айлантириб юрган қизининг ана шундай ҳолатга тушишини пойлаб ўтирган Бегзод унинг ёнига боради ва гўёки, ёрдам бермоқчи бўлгандек, уни уйнинг алоҳида хонасига етаклайди…
Бегзод синглиси тенги қизнинг номусини булғаб, дастурхон атрофига келганидан сўнг ичкиликбозлик яна давом этади. Бегзоднинг пасткашлиги тутиб, ҳозиргина нима «иш» қилгани ҳақида айтиб, мақтанар ва бундан ўзича ҳузурланарди. Энг ачинарлиси, бу ишнинг оқибати нималарга олиб келиши мумкинлигини шу ерда ўтирганларнинг ҳеч бири ҳатто хаёлига ҳам келтирмасди. Аксинча, энди бу «хона»га маст ҳолатда бўлган Ойназар ҳам киришга қарор қилади ва қизнинг ожизлигидан, яъни ўзини ҳимоя қилиш имкониятига эга эмаслигидан фойдаланади…
Икки йигит томонидан оғир жиноят содир этилаётган пайтда қизнинг ота-онаси хавотирланиб, ички ишлар бўлимига мурожаат қилган ва у қидирилаётганди. Қилғиликни қилиб, бир қизнинг номусини булғаган жиноятчилар эса жиноий жавобгарликдан қутулиш мақсадида турли найрангларни ишга солиш билан овора эди. Лекин, уларнинг ўйлаб топган найранглари, табиийки, иш бермаслиги кундек равшан эди. Жиноятчилар шу куннинг ўзидаёқ қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Суд ишни холисона ва ҳар томонлама ўрганиб чиқди. Одил суднинг ҳукмига биноан, Бегзод Эргашев ва Ойназар Муратовларга қилмишларига яраша узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Албатта, биз ушбу жиноят тафсилотларини имкон қадар қисқартириб, исм ва фамилияларни эса ўзгартирган ҳолда сизга етказишга ҳаракат қилдик. Хулоса чиқаришни эса газета ўқувчиларининг ихтиёрига қолдирдик.
Альфия БИСЕНОВА,
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим катта прокурори
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим катта прокурори
Манба: Huquq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди