Эзотерик (эзотеризм – мистик таълимотлардаги одамлар учун номаълум бўлган билимлар мажмуаси) мутахассис ширинликлар танани салбий энергиядан тозалаш қобилиятига эга эканлигини таъкидлашмоқда.
Ҳар бир инсон ҳаётида камида бир марта бирор ширинликни татиб кўрган, аммо ҳар бир кишининг унга муносабати турличадир. Баъзилар учун шоколадсиз ўтган бир кун жазодек туюлса, бошқалар эса чойдаги бир қошиқ шакарга ҳам тоқат қилишолмайди.
Шоколаднинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини ўрганган мутахассиснинг таъкидича, қадим замонларда шоколад фақат бадавлат одамлар учун тансиқ ширинлик ҳисобланган, чунки ҳар ким ҳам уни сотиб олишга қодир эмасди. Шу боис, бу ширинлик устида кўплаб маҳфий режалар амалга оширилди, у сеҳрли таъсирларга эга бўлди ва энг кучли севги ва ҳурмат рамзи сифатида бошқаларга совға қилинди.
Қора шоколад соғлиқ учун нафақат фойдали хусусиятларга эга, балки инсон танаси ва онгини салбий энергиядан поклаши мумкин. Бу унинг аввал нордонликни, сўнгра ширинликни келтириб чиқарувчи таъми билан боғлиқ. Нордонлик билан омухталанган ширинликнинг «очилиши»дан сўнг салбий қувватлар дарҳол чекинади. Табиий элементларга бойлиги сабабли бу шоколад зарарли ҳисобланмайди, айниқса, кўп ширинлик мумкин бўлмаганлар ҳамда калория истаганлар учун.
Сутли шоколад танани ижобий қувватлантиришга имкон беради. Ширинлик ва сут шаклидаги табиий қўшимчалар туфайли мия эндорфинлардан халос бўлади, кайфият яхшиланади, умумий соғлиқ ва фикрлаш тартибга келади. Эзотерик стрессли вазиятларда ёки нимадандир қайғули даврда сутли шоколад истеъмолини тавсия қилади.
Оқ шоколад тинчлантирувчи хусусиятга эга. Илгари бу ширинлик камёб бўлган, ундан ижобий фикрлаш билан ишлашни ўрганишга ёрдам бериш ва баъзан қарама-қарши жинслар эътиборини жалб қилиш учун фойдаланилган. Мутахассис оқ шоколаднинг бу каби ноёблиги бугунги кунда ҳам сақланиб қолганини истисно қилмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди