6 950
Шифокор организмнинг коронавирусга чидамлилигини оширадиган маҳсулотларни маълум қилди
Parents.ru
Испания овқатланиш ва диетология академиясининг мутахассислари тушунтиришича, озиқ-овқатнинг ўзи коронавирусни олдини ололмайди ва албатта, уни даволамайди ҳам. Аммо инфекциядан ҳимояланиш ва унга қарши курашиш механизмлари, шунингдек организмнинг тикланиш қобилияти айнан овқатланиш билан чамбарчас боғлиқдир.
Шунинг учун тананинг табиий ҳимоясини ва инфекцияни келтириб чиқарадиган патогенли микроорганизмларга қарши реакцияни кучайтириш учун етарли овқатланиш керак, деди овқатланиш мутахассиси Aлма Палау.
Испаниянинг овқатланиш ва парҳезлар академияси президенти Жузеппе Руссолиллонинг сўзларига кўра, парҳез "мувозанатли ва хилма-хил" бўлиши керак, ҳамда мева ва сабзавотлар (пребиотикларнинг манбаи), дон маҳсулотлари, ёғсиз гўшт, балиқ, тухум, сут маҳсулотлари (пробиотикларнинг манбаи) бўлиши керак.
Айниқса, балиқ, ёнғоқ ва зайтун мойи таркибидаги омега-3 ёғ кислоталарига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Улар яллиғланишга қарши таъсир кучига эга бўлиб, иммунитетни яхшилашга ёрдам беради, дейди мутахассис. Соғлом уйқу, жисмоний фаоллик ва ёмон одатлардан воз кечиш иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди