Айни пайтда дунёда инсонларнинг ҳаётига хавф солаётган янги коронавирус (2019-nCoV) эпидемиясига қарши куну-тун шифокор ва олимларнинг курашаётгани ҳамда уларнинг ҳар бир инсон ҳаётини сақлаб қолишдаги хизматлари юксак эътиборга сазовордир.
Коронавирус – ўпка тўқимасининг шикастланиши, нафас олишнинг издан чиқиши билан кечувчи оғир касалликдир. Иммунитети паст бўлган ёки бошқа касалликларга чалинган инсонлар учун хавфли ҳисобланади.
Аслида шунга ўхшаш вируслар инсоният тарихи учун янгилик эмас. Тарихдан маълумки, аждодларимиз турли хил кўринишдаги пандемик жараёнларни жумландан, коронавирусдан ҳам оғир бўлган ўлат, вабо ва бошқа вирусли ҳамда ўта хавфли юқумли касалликларни ҳам енгиб келган.
Халқимизда тиббий маданият азалдан шаклланиб келган. Кўплаб касалликларнинг олдини олиш мақсадида одамлар уйга келганда ва меҳмонга борганда, дастурхонга ўтиришдан олдин қўллари ва юзларини ювиши халқимизда қадимдан шаклланиб келган анъаналардан ҳисобланади. Тиббий маданиятга, айниқса, уйдаги ошхонанинг тозалигига ва покизалигига катта эътибор қаратилган.
Биламизки, биз яшаб турган Она заминимиз буюк неъматларга, доривор ўсимликлар ва тотли меваларга жуда бой. Тиббиёт оламининг буюк алломаси Абу Али ибн Сино ҳам ўпка нафас олиш фаолиятини бузувчи барча турдаги хасталикларни даволашда табиий мевалар ва ўсимликлардан кенг фойдаланган.
Буюк аллома бобомиз томонидан қуйидагилар энг кўп тавсия этилган:
- қуруқ анжирни қайнатиб ичиш;
- анор пўстини қайнатиб оғиз ва томоқлари чайиш ҳамда ичиш;
- арпабодиён уруғини қайнатиб ичиш;
- беҳини кўп истеъмол қилиш;
- арпани қайнатиб ичиш;
- аччиқ бодомни ва унинг ёғини шакар билан аралаштириб ейиш;
- оддий пиёз ва саримсоқ пиёзни ҳар куни овқат билан бирга истеъмол қилиш;
- исириқ уруғи ва зиғир уруғини қайнатиб ичиш;
- наъматак меваси ва лимонли чойни асал билан қўшиб доимий ичиш.
Бу неъматларнинг барчаси ўзимизда мавжуд бўлиб иммунитетни оширган, ёши улуғ онахонларимиз касалликларнинг турларига қараб юқоридаги неъматлардан ҳозирги кунга қадар доимий ҳолда самарали фойдаланиб келмоқда.
Шунингдек, коронавирусдан сақланиш ва унга қарши курашишда шифокорларимиз берган барча тавсияларни сўзсиз бажариш, яъни санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш, қўл ва юзни доим антисептик воситалар, совунлар, дезинфекцияловчи суюқликлар билан ювиш, овқат маҳсулотларига термик ишлов бериш, кўчага иложи борича чиқмаслик, бегона кишилар билан яқин мулоқотда бўлмаслик ёки масофа сақлаш, уйдаги барча очиқ жойларни хлор сақловчи эритмалар билан тозалаш ҳамда уйдан ташқари барча ҳолатларда шахсий ниқоб (маска)да юриш, ниқоб (маска)ларга ҳар уч соатда химик ёки термик ишлов бериш, уларни алмаштириш керак бўлади.
Юқоридагиларга амал қилиш орқали нафақат ўзимиз, оиламиз ва юртимизни асраймиз, қолаверса вирусни ҳам албатта енгиб чиқамиз!
А.Ж.Раджапов
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникаси бош шифокори
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникаси бош шифокори
Манба: madaniyat.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади
Украинада Трамп номзоди тинчлик бўйича Нобель мукофотига таклиф қилинди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
"Йиртқич" овга чиқди...