10:47 / 02.04.2020
4 006

Йиртиқ шиппак, синган ойна. Яна қандай буюмларни уйда сақламаслик керак?

Йиртиқ шиппак, синган ойна. Яна қандай буюмларни уйда сақламаслик керак?
Фото: Zip UA
Уй, киши асосий вақтини ўтказадиган жой ҳисобланади ва ундаги буюмлар киши кайфиятига таъсир қилади. Хитойнинг фэншуй фалсафасига кў​ра, уйда ёмон энергия бўлмаслиги учун айрим нарсаларни сақлаб бўлмайди, деб ёзади Cosmopolitan'га таяниб Дарё.

Йиртиқ шиппак
Авваламбор, йиртиқ ёки эскирган бўлганидан кейин нафақат шиппак, балки бошқа кийим-кечакни ҳам сақлашда мантиқ йўқ. Фэншуй нуқтаи назаридан йиртиқ шиппакка вақт ўтиши билан ёмон энергиялар келиб ўрнашиб олади. Фэншуй-меншуй қизиқтирмайди мени деган тақдирингизда ҳам гигиена ва эстетик жиҳатдан ҳеч бўлмаганда бир йилда бир маротаба шиппагингизни янгилаб туринг. Уй бекалари айниқса, кун бўйи уйда бўлганда киши уй-юмушларидан ташқари кўриниши ва кийинишига ҳам эътибор беришни эсдан чиқармаслиги керак.

Синган ойна
Яхши биласиз, синган дарз кетган буюмларни уйда сақлаб бўлмайди, иримчи бўлмаган одам ҳам сифати ва шакли бузилган нарсаларни уйда сақлашни жоиз деб билмаслиги аниқ. Чети учган ҳеч нарса қилмайди деб аяб олиб ўтирманг, ташлаб юборинг чунки, болалар қўлига тушиб, ёмон ҳолатлар келтириб чиқариши мумкин. Шундай экан, ертўлага олиб тушиб қўйиш ёки дачангизга олиб боришни ҳаёлингизга ҳам келтирманг.

Учган, дарз кетган идиш-товоқ

Фото: Getty Images
Хитойликларда «идиш дарз кетдими ҳамма нарса дарз кетади», яъни юришмайди қабилидаги мақол бор. Фэншуй фалсафасида, уйда тинчлик ва осойишталик бўлиши учун овқат қандай идишда танаввул қилиниши муҳим аҳамиятга эга, улар тоза ва бутун ҳолатда бўлиши керак. Шундай экан, ошхона буюмларингизни кўздан кечириб туришни, дарз кетган, чети учганларни ажратиб ташлаб юборишни унутманг.

Ишдан чиққан техника воситалари
Хитой фалсафаси сизни қизиқтирмаган тақдирда ҳам айтингчи, ишламайдиган техникадан не фойда? Айниқса сиз уни тузаттирмоқчи бўлгансиз-у, лекин барибир тузалмаган бўлса, ўйлаб ҳам ўтиришнинг кераги йўқ, дарҳол воз кечинг.

Эски нарсалар

Фото: «Вести УА»
Ишончимиз комилки, барчанинг шкафи ёки тумбасида ишлатилмайдиган буюмлар, кийилмайдиган кийимлар қалашиб ётибди. Ҳозирги карантин айнан ўша буюмлардан қутилиш учун айни муддао, сиз шунчаки кийгингиз келмагани учун шкафда бир неча йилдан бери осилиб турган пальто ёки плаш кимнингдир ёмғир-қорли об-ҳавода кунига яраши мумкинлигини ўйлаб, зарурати бор инсонларга бериб юборинг. Ҳам кўнглингиз хотиржам бўлади, ҳам шкафингизда бўш жой кўпаяди.

Чирмашган ўсимлик
Фэншуйга кўра, бундай ўсимликлар инсоннинг фикрлашига халақит қилади, чалкаштиради, айрим саволларга жавоб топишга қўймайди. Бундай турдаги ўсимлик уй боғи ёки ҳовлидан олиб ташланганидан кейин киши диққатини бир жойга жамлай олиши ва муаммоларга ечим топа олишига ишонишади.

Бўш бутилка ва қоғозлар
Бу каби буюмлар негативни чақиради, шунинг учун улар бўшаганидан кейин узоқ вақт асраш керак эмас, деб ишонади хитойликлар. Эски газеталар ҳам шулар жумласидан. Уларда ўтиб кетган ва негатив воқеалар ёритилган ва улар уйнинг муҳитига таъсир қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Йиртиқ шиппак, синган ойна. Яна қандай буюмларни уйда сақламаслик керак?