Фото: Good housekeeping
Парҳез тутиш учун хоҳиш ва мотивация бўлиши керак деган тушунча бор, аслида эса парҳезнинг қанчалик та’сир қилишида ёш, организмда метаболизм қандайлиги, генетика каби бошқа омиллар ҳам рол ўрнайди. Ҳар кимнинг организми, ёши ва гени турли экани нуқтаи назаридан парҳез ҳам ҳаммага ҳар хил таъсир ўтказади.
Кимгадир шунчаки ширинликдан воз кечиш, бошқа бир одамга бўлса 16 соат оч юриш ёки рационига оқсил қўшиш керак бўлади. Elle нашрининг ёзишича, Стенфорд тиббиёт мактаби олимлари тадқиқот ўтказиб, парҳез самарадорлигини ошириш учун 3 универсал қоида ишлаб чиққан.
Тадқиқотда, 18 ёшдан 50 ёшгача бўлган 609 киши иштирок этган, иштирокчи аёл ва эркаклар сони бир-бирига тенг бўлган. Тадқиқотчилар биологик омиллар ва турли парҳезлар ўртасидаги муносабатни кузатган. Иштирокчиларнинг ярми, 1 йилдан кўп вақт мобайнида кетоген парҳез тутган, яъни кам углевод, кўп миқдорда ёғ ва оқсил истеъмол қилган. Қолган ярми бўлса, таркибида ёғ ва углевод кам, оқсил кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қилган. Тажриба динамикасини кузатган тадқиқотчилар қуйидаги хулосаларга келган.
Тўйимли маҳсулотларни танлаш керак
Таомномага балансловчи маҳсулот қўшиб парҳезни «алдаш» мумкин. Табиий ва сифатли маҳсулотлар хусусан балиқ, сабзавотлар, ширин бўлмаган мевалар, ўсимлик ёғи кабиларни истеъмол қилиш керак. Масалан, пишлоқ ўрнига авакадо ейиш керак чунки ушбу мева витаминларга бой ҳисобланади.
Фото: Yoga Journal
Оқ ундан тайёрланган таомлардан воз кечинг
Чунки бундай таомлар сиз интилаётган вазн рақамидан фақат ва фақат узоқлаштиради. Яхшиси, дон маҳсулотларидан тайёрланган нонни, қуймоқ ва панкейк тайёрлаш учун бодом унини танланг.
Фото: Healthline
Парҳез асосини сабзавотлар ташкил қилсин
Сабзавотлар таркибида калория кам ва витаминлар кўплиги билан аҳамиятли. Сабзавотга бой таомни истеъмол қилар экансиз, ўзингизни узоқ вақт тўқ ҳис қиласиз ва организмингиз зарарли маҳсулотлардан узоқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди