14:05 / 29.04.2020
3 272

Карантинда сочларни қандай парвариш қилиш керак? Кал бошни-чи?

Карантинда сочларни қандай парвариш қилиш керак? Кал бошни-чи?
Фото: Meduza
Meduza карантинда сочларни ва кал бошни парваришлаш ҳақидаги маслаҳатлар билан ўртоқлашди.
Рангсизлантириш — йўқ, сочни кесиш— ўзингизга ишонсангиз, бўяш — бўлиши мумкин

Сочни рангсизлантириш билим ва малака талаб этадиган мураккаб жараён. Агар жараёнда хатога йўл қўйсангиз, сочингиз тўкилиб кетиши ҳам мумкин. Рангсизлантирилгандан кейин сочга суртиладиган бўёқ ҳам сочларингизга ёмон таъсир кўрсатиши мумкин

Сочни кесишга келсак, мўлжални тўғри ололмай ўзингиз режалаштирган турмакни чиқара олмаслигингиз мумкин.
Ушбу тажрибаларни синаб кўриш учун айримлар ҳатто quarantine hair, яъни карантин сочлар махсус сўз бирикмасини ишлатмоқда. Яққол мисоллар:

Don't let "quarantine hair" happen to you ??‍♀️ Tag your stylist

Опубликовано Jaime French Понедельник, 13 апреля 2020 г.

Уй шароитида рангсизлантирмасдан ҳам сочларни бўяш мумкин. Бироқ айрим жиҳатларга эътибор берган ҳолда. Америка дерматология академияси аёлларга табиий соч рангидан узоқлашмасликни маслаҳат беради. Уларнинг фикрича, тўқ рангли сочлар оч рангли сочлардан яхши ҳисобланади.

Учта ёки ундан кам жилога фарқ қилиш — идеал. Бунда сочлар камроқ зарарланади.

Кейинги тавсия: бўёқ йўриқномасига амал қилинг. У ерда қўлга бўёқ юқиб қолмаслиги учун қўлқопдан фойдаланиш, шунингдек, бўёқнинг сизга аллергия бермаслиги учун уни сочга суртишдан олдин терига суртиб, 48 соат кутиш кераклиги ёзилган. Агар терида қичишиш кузатилса, бу бўёқдан фойдаланманг.

Сочларни бўямасангиз, ундан ҳам яхши. Уларни қанча кам бўясангиз, шунча кам зарарланади. Айниқса, бу қуруқ ҳавода жуда муҳим.

Бошни қандай ювиш керак?
Сочни қанча вақтда ювиш кераклиги ҳақида аниқ қоида йўқ. Ҳаммаси уларнинг қанча вақтда кирланишига боғлиқ. Кимдир ҳар куни, бошқа биров бир ҳафтада бир ювади. Тез-тез соч ювиш оқибатида бош териси қуриб, қазғоқ пайдо бўлишидан қўрқмаслик керак. Аксинча, агар соч кирланиб, ёғланса, қазғоқ пайдо бўлади.

Шампун соч узунлигига эмас, бош терисига суртилиши керак. Соч учига кондиционер ишлатинг. Ёки кондиционерли шампундан фойдаланинг. Сочингизга мос тушадиган шампун харид қилинг. Бунда нархга урғу бериш шарт эмас. Балки, қимматроқ шампун сизнинг сочларингизга чирой бераётган бўлиши мумкин ёки арзон шампундан ҳам кўнглингиз тўлаётгандир, бу сизнинг танловингиз.

Америка дерматологлар академиясининг тавсия қилишича, агар сочларингиз силлиқ бўлса, ювиб бўлгандан кейин бироз қуритинг, кейин таранг. Агар сочларингиз жингалак бўлса, дарҳол таранг.

Сочларни қандай турмаклаш керак?
Фен, плойка ва бошқа иссиқ қурилмаларни қанча кам ишлатсангиз, шунча яхши. Бир ҳафтада бир марта фойдаланиш нормал вариант ҳисобланади. Улардан фойдаланаётганингизда эса имкон қадар паст ҳароратга қўйинг. Сочларни кўп тараш керак эмас.

Кал бош ҳам парвариш талаб қилади
Кал бошларни парваришлаш керак эмас, деб ўйласангиз адашасиз. Сочлар бошни қуёшдан ҳимоя қилади, шунинг учун бошга қуёшдан ҳимоя қилувчи крем суртиб юриш ёки кўчага чиққанда бош кийим кийиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Карантинда сочларни қандай парвариш қилиш керак? Кал бошни-чи?