12:00 / 02.05.2020
4 085

Ёш кўриниш учун нималарга эътибор бериш керак?

Ёш кўриниш учун нималарга эътибор бериш керак?
Фото: Peoples
Инсон неча ёшда бўлиши эмас, ўзини неча ёш деб билиши ва ойнага қараганда нимани ҳис қилиши муҳим. Ёш кўринишни истовчилар учун қуйидаги тавсиялар билан бўлишамиз.

Ҳаётдан завқланиб яшанг
Баъзи аёллар 30 ёшдаёқ ёши ўтган, ҳамма яхши нарсалар ортда қолган деб ҳисоблайди, баъзилар бўлса 70 ёшда ҳам ўзини қари деб ҳисобламайди ва ҳаётдан максимал даражада завқланиб яшайди. Сиз ў​зингизни қандай ҳис қилишингиз танловингизга боғлиқ. Ёш ҳақида эмас, олдинда яна қандай янгиликлар сизни кутаётгани ҳақида ўйлашга ҳаракат қилинг. Фарзандларингиз катта бўлган бўлса, сизда ўзингизга кўпроқ вақт ажратишга имкон бор. Шундай экан, сизни қизиқтирган машғулот билан шуғулланинг. Бахтдан кўзларингиз порласин, ҳар бир янги кунга шукр қилиб, баҳра олиб яшанг. Унутманг руҳиятингиз, ўзингизни қандай ҳис қилишингиз ташқи кўринишингизда акс этади.

Янги имиж

Фото: «В курсе жизни»
Охирги марта қачон соч ранги, турмак ёки макияжингизни бутунлай ўзгартирдингиз? Кийиниш услубингизни-чи? Анча бўлган бўлса, баҳор мавсуми ташқи кўринишга ўзгартириш киритиш учун айни муддао. Карантин вақтида бўлса, бемалол нималарни ўзгартириш ҳақида аниқ қарорга келиб олишингиз мумкин. Сочингиз оч рангда бўлса, тўқ рангга бўянг ёки аксинча. Фақат бу борада юз тузилиши, қадди-қоматингизга қараб иш тутинг.

Гардеробингизни янгиланг
Гардеробдаги либосларнинг сизни ташқи кўринишингиз қандай бўлишида аҳамияти катта. Ярашган, бежирим либослар кишини ёш кў​рсатса, беўхшов либос ортиқча ёш қўшади.

Ёш кўриниш учун қуйидагиларга эътибор беринг:
- Ҳаддан ташқари кенг ва узун либослардан воз кечинг.
- Тўқ ва кул ранг либослар кийишдан қочинг. Бундай ранг юзни рангсиз ва носоғлом кўрсатади.
- Ёшингизга ярашмайдиган бачкана либосларни танламанг. Кийиниш борасида олтин оралиқни топинг.
- Бир вақтнинг ўзида 3 тадан ортиқ тақинчоқ тақманг. Керагидан ортиқ ялтир-юлтир ёшга ёш қўшади.
- Чиройли образ учун биргина тақинчоқнинг ўзи етарли.

Спорт ва соғлом турмуш тарзига амал қилинг
Ёш кўринишни истайсизми? Спорт билан шуғулланинг. Ёқадими, йўқми, лекин бу ҳақиқат — ортиқча кило ёшни катта кўрсатади. Кўпроқ яёв юринг, бир жойда узоқ ҳаракатсиз ўтирманг.

Тиниқ ва соғлом тери
Тери кўриниши сизнинг ёшингиз ҳақида кўп нарсани айтиб беради. Аксарият аёллар юз кўринишига эътибор қаратади, аммо бўйин ва қўл кўриниши қандайлигини унутади. Тери учун мўлжалланган бальзам ва кремлардан фойдаланишни ёддан чиқарманг.

Макияжга эътибор беринг
Макияждан аввал ёшартирувчи крем суртишни унутманг. Тонал кремдан кўп фойдаланманг. Бундай кремлар ажинни кўпайтиради.

Лаб бўёғининг нейтрал рангини танланг. Ҳаддан ортиқ тўқ ранг ёшни катта кўрсатади.
Ҳайлайтерни ҳам меъёридан ортиқ ишлатманг.

Овқатланишда эътиборли бўлинг
Сиз истеъмол қиладиган нарсалар ташқи кўринишингиз қандай бўлишининг энг асосий омили ҳисобланади. Ёш кўриниш учун хамирли, ширин, қовурилган, тузли маҳсулотларни ейишни камайтиринг. Сабзавот, мева ва сутли маҳсулотларни рационингизга киритинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёш кўриниш учун нималарга эътибор бериш керак?